Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Италияда коронавирус юқтириш ҳолатлари камайгани маълум қилинди
Италияда коронавирус юқтириш билан боғлиқ ҳолатлар сони камаймоқда, деди мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги олий институтининг юқумли касалликлар бўлими бошлиғи Жованни Рецца.
«Текислик» босқичидан сўнг биз пасайишни бошладик. Аммо эҳтиёткор бўлишимиз керак, келинглар, эрта-индин кутайлик, аммо вазият ўнгланаётганга ўхшамоқда", - деди у.
Шу билан бирга, Реццанинг сўзларига кўра, "юқиш ҳолатлари камайгани билан, вирус қолаверади", шунинг учун карантин чекловлари давом этиши зарур.
Аввалроқ мамлакат фуқаро мудофааси хизмати раҳбари Анжело Боррелли Италияда вирус юқтирганлар сони 135 мингдан ошганини, 24 мингдан ортиқ бемор тузалгани ва 17127 киши вафот этганини маълум қилганди. Бир сутка давомида 880 киши касаллик юқтирган бўлиб, бу 10 мартдан буён энг яхши кўрсаткич бўлди.
Мавзуга оид
20:51 / 19.06.2026
«Италия ва мен ҳеч қачон ёлвормаймиз» - Мелони Трампга кескин эътироз билдирди
10:10 / 18.06.2026
Ўзбекистонлик шифокорлар Италияда 5 минг еврогача маош олиши мумкин
11:00 / 10.06.2026
Париж исроиллик вазирга қарши санкциялар жорий қилди
22:05 / 29.05.2026