Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Италияда сутка давомида коронавирусдан тузалганлар сони энг юқори кўрсаткични ташкил этди
Италияда бир суткада 2 мингдан ортиқ киши коронавирусдан тузалди, бу эпидемия бошланганидан буён энг юқори кўрсаткич ҳисобланади, деди Италия фуқаро мудофааси хизмати раҳбари Анжело Боррелли.
Аввалроқ касаллик юқтиришлар сони камайгани хабар қилинганди – сутка давомида 880та. Ўтган ҳафтада коронавирусга чалиниш ҳолатлари суткасига 2,9 мингдан камаймаётганди.
"Тузалганлар сони 26 491 кишига етди, бир суткада 2099 киши тузалди – янги рекорд. Кейинги ўн кун давомида шифо топганлар сони 50 фоизга ўсди", - деди Боррелли.
Сўнгги маълумотларга кўра, Италияда коронавирусга чалинганлар сони 135 мингдан ортиқ, 15 мингга яқин киши вафот этган.
Аввалроқ Чехия соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда коронавирус тарқалиши тўхтаганини маълум қилганди.
Мавзуга оид
20:51 / 19.06.2026
«Италия ва мен ҳеч қачон ёлвормаймиз» - Мелони Трампга кескин эътироз билдирди
10:10 / 18.06.2026
Ўзбекистонлик шифокорлар Италияда 5 минг еврогача маош олиши мумкин
11:00 / 10.06.2026
Париж исроиллик вазирга қарши санкциялар жорий қилди
22:05 / 29.05.2026