ЖССТ Трампнинг танқидига жавоб берди
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавирус тарқалиши хавфига ўз вақтида муносабат билдирган ва бошқа давлатларни ундан ўз вақтида огоҳлантирган.
Буни “Россия-24” телеканали эфирида ЖССТнинг Россиядаги вакили Мелита Вуйнович АҚШ президенти Дональд Трампнинг ЖССТни танқид қилишига жавобан айтди.
“ЖССТ 31 декабрда Хитойдан вирус ҳақида маълумот пайдо бўлгандаёқ, бу маълумотни барча экспертлар ўртасида тарқатган. Шу сабабли ҳар бир давлат оғир зотилжамга олиб келувчи инфекция пайдо бўлганидан огоҳ қилинган. Шундан кейин ЖССТ бош директори Тедрос Аданом Гебрейесус ўз ваколатига асосланиб, бутун дунёдан, жумладан Россия, Хитой ва АҚШдан мутахассислар бўлган фавқулодда йиғилиш чақиртирган”, деб маълум қилган Вуйнович.
Унинг айтишича, ўша йиғилишнинг барча иштирокчилари вужудга келган вазият Хитой учун катта аҳамиятга эгалиги, бироқ “қолганлар ҳам эҳтиёткор бўлиши кераклиги” ҳақидаги фикрга келган. “Шундан 3 кун кейин инфекция бошқа давлатларга ҳам олиб кирилаётгани аён бўлган ва тревога даражаси энг юқори даражагача кўтарилган”, деб қўшимча қилган ЖССТ вакили.
Дональд Трамп 7 апрелда ЖССТни танқид остига олиб, ташкилот асосан АҚШ томонидан молиялаштирилса-да, бор эътиборини Хитойга қаратганини айтган. Кейинроқ у Оқ уйдаги брифингда Вашингтон ЖССТ бюджетига бадаллар тўлашни тўхтатиш имкониятини ўрганаётганини таъкидлаб ўтган. У ЖССТ томонидан коронавирусга қарши курашда кўрилган барча чоралар нотўғри бўлганини айтган.
ЖССТ коронавирус тарқалишини Хитой у ҳақида расман огоҳлантиргандан деярли 2,5 ой ўтиб, 11 мартда расман жаҳон миқёсидаги эпидемия - пандемия деб эълон қилган.
Wall Street Journal нашрида келтирилган мақолада ҳам ЖССТ танқид қилиниб, у Хитой ҳукумати измида юриб, коронавирус пандемиясини эълон қилишни чўзиб юборгани айтилган.
Мавзуга оид
17:48 / 01.11.2024
Дунёдаги энг ҳалокатли инфекция номи маълум бўлди
17:08 / 30.10.2024
Дунёда силга чалиниш ҳолатлари ошди – ЖССТ
00:26 / 27.10.2024
ЖССТ mpox билан касалланиш 22 ой ичида рекорд даражага чиққанини маълум қилди
10:30 / 23.10.2024