Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЖССТ Европада карантин чораларини енгиллаштиришга ҳали эрта деб ҳисобламоқда
Аввалроқ Австрия канцлери Себастьян Курц мамлакатда апрель ўрталаридан чеклов чораларини юмшатиш режалаштирилаётганини маълум қилганди.
Европа мамлакатлари учун коронавирус пандемиясини тўхтатиш мақсадида жорий этилган чеклов чораларини енгиллаштириш вақти ҳали келмади. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Европадаги бўлими директори Ханс Клюге айтди.
"Ҳозир карантин чораларини бўшаштириш вақти эмас. Ҳозир умумий саъй-ҳаракатларимизни икки ва уч бараварга ошириш вақти)", - деди у.
У шу билан бирга қатор мамлакатларда коронавирус билан боғлиқ вазият борасида "ижобий белгилар" кузатилаётганини эътироф этди.
Аввалроқ Австрия канцлери Себастьян Курц мамлакатда апрель ўрталаридан чеклов чораларини юмшатиш режалаштирилаётганини маълум қилганди.
Мавзуга оид
08:15
Сунъий йўлдош Европадаги рекорд иссиқни коинотдан тасвирга олди
17:18 / 28.06.2026
Европада ноодатий жазирама кузатилмоқда – суратлар
08:22 / 26.06.2026
Европада электромобилларни энг кўп қайси мамлакатлар харид қилмоқда?
08:17 / 18.06.2026