Ўзбекистон | 16:31 / 08.04.2020
9734
2 дақиқада ўқилади

Карантин сабабли Ўзбекистондан чиқиб кета олмаган хорижликларга ҳеч қандай чора кўрилмайди

Бугун, 8 апрель куни АОКАдаги махсус штабда Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Шоҳрух Ғиёсов иштирокида брифинг бўлиб ўтди.

Фото: Рамиз Бахтияров

«Ички ишлар вазирлиги Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармасининг маълумотига кўра, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида 30 ва 60 кунлик муддатга визасиз ва электрон виза асосида кириб келган ҳамда карантин эълон қилингани муносабати билан республика ҳудудидан чиқиб кета олмаган чет эл фуқароларига хеч қанақа чоралар кўрилмайди.

Улар карантин тугаганидан сўнг ҳеч қандай ҳужжат расмийлаштирилмасдан, муаммо ва тўсиқларсиз бемалол чегара-назорат масканлари орқали республика ҳудудидан чиқиб кетишлари мумкин», дея Шоҳрух Ғиёсовнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

ИИВ вакилининг қўшимча қилишича, карантин тугаб Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш хизматлари томонидан фуқароларни қабул қилиш йўлга қўйилганидан сўнг, республика ҳудудида виза ва вақтинча прописка муддати тугаган чет эл фуқароларига ҳеч қандай чора кўрилмасдан бўлиш муддатлари муаммосиз узайтириб берилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон коронавирус пандемияси сабабли 16 март куни чегараларини ёпди. Шунга қарамай, хориж фуқароларининг мамлакатни тарк этиши тақиқланмаган.

Мавзуга оид