Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мисрда комендантлик соати яна ярим ойга узайтирилди
Мисрда коронавирус тарқалишини тўхтатиш учун киритилган умуммиллий кўламдаги комендантлик соати яна 15 кунга узайтирилади.
Бу ҳақда мамлакат бош вазири Мустафо Мадбулийга таяниб “Ал-Арабия” телеканали хабар берди.
Шу тариқа, бу чоралар 23 апрелгача давом этади.
Таъкидланишича, мамлакатда энди комендантлик соати соат 19дан эмас, балки соат 20дан соат 6гача давом этади.
Шунингдек, аэропортлар яна 2 ҳафта ёпиқ бўлади. Жамоат муассасалари ва давлат хизматларининг аксарияти бу вақтда ишламайди.
8 апрель ҳолатига кўра, Мисрда коронавирусга чалинганлар сони 1450 нафарни, вафот этганлар сони 94 нафарни ташкил қилмоқда. Касалланганлардан 276 нафари соғайиб кетган.
Мавзуга оид
08:19 / 29.06.2026
Миср «Янги Нил»ни барпо этмоқда: улкан лойиҳа мамлакат келажагини ўзгартира оладими?
22:52 / 20.06.2026
Товламачилик учун қидирувда бўлган шахс Мисрдан экстрадиция қилинди
09:41 / 23.05.2026
Ўзбекистон фуқаролари қайси давлатларга кўпроқ бормоқда?
22:30 / 16.04.2026