Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Навоий шаҳрида карантин тадбирлари янада кучайтирилди
Энди нафақат Навоий шаҳри ҳудудига кириб келувчи асосий йўлларда, балки шаҳар ичида, марказий кўча ва хиёбонлар олдида ҳамда аҳоли гавжум бўладиган масканларда кичик назорат постлари ташкил этилди.

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати бундай чоралар нима учун қўлланилаётгани борасида вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари, подполковник Ш.Ибрагимовнинг сўзларини келтирмоқда.
«Биз бу орқали фуқароларимизни имкон қадар уйларида бўлишларини таъминлашни мақсад қилганмиз. Минг афсуски, олиб борилаётган тарғиботларга қарамасдан, фуқароларимизнинг шаҳар кўчаларида бемақсад юришлари кузатилмоқда.

Мазкур ташкил этилган кичик постларда хизмат олиб бораётган ходимлар ана шундай фуқароларга тегишли тушунчалар бериб уларни имкон қадар уйда қолишга чақиришмоқда ҳамда назорат қилишмоқда.
Фуқароларимизга яна бир бор мурожаат қилиб қолган бўлардим: уйда қолиб карантин қоидаларига амал қилиш — касалликка қарши курашишнинг энг самарали йўлидир.
Бу орқали нафақат ўзингиз ва оилангиз, балки миллионлаб кишиларнинг ҳам ҳаётини сақлаб қолишда ҳисса қўшган бўласиз».
Мавзуга оид
23:10 / 30.05.2026
Навоийда минг доллар порани рад этган ЙПХ ходими мукофотланди
20:49 / 29.05.2026
Россия Ўзбекистоннинг 10 та корхонасига сабзавот ва меваларни олиб киришни тақиқлади
08:45 / 20.05.2026
Ўсимликлар карантини агентлиги директори янги вазифага ўтди
23:50 / 19.05.2026