20:54 / 08.04.2020
32465

Пандемия шароитида автомобилларнинг 100 километрга чўзилган «қабристони» пайдо бўлди

Ҳавайининг Мауи оролида ижарага берилувчи автомобилларнинг 100 км.га чўзилган «қабристони» топилди. 

Фото: The Maui News / MATTHEW THAYER

Бу ҳақда Maui News нашри хабар берди

Оролда коронавирус пандемияси шароитида сайёҳлар йўқлиги сабабли автомобиллар ижарасига талаб кескин тушиб кетган. Автомобилларни ижарага берувчи кўплаб компаниялар ўз автомобилларини қўйиш учун жой излашларига тўғри келган. 

Фото: The Maui News / MATTHEW THAYER 

Шу тариқа, оролдаги қамиш ўсувчи далада 18 мингта машина пайдо бўлди. Улардан кўпи маҳаллий аэропорт – Кахулуида қўлланган. 

Ҳозирда орол тўлиқ изоляция қилинган, бундай автотураргоҳлар эса борган сари кенгайиб бормоқда. 

Таъкидланишича, ҳозирда оролда ижарага берилувчи 20 минг автомобилдан 2,5 мингга яқини ишлатилмоқда.

Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Top