Жаҳон | 19:56 / 08.04.2020
25933
1 дақиқада ўқилади

Японияда коронавирусга чалиниш бўйича рекорд ўсиш қайд этилди

Японияда бир кун давомида 400дан ортиқ киши коронавирусга чалиниб, рекорд ўсиш қайд этилди, деб хабар берди NHK телеканали.

Фото: Shutterstock

Телеканалнинг маълумот беришича, чоршанба куни 455 киши коронавирус юқтиргани қайд этилган, аммо бу рақам келиб тушаётган маълумотлар асосида ўсиб бормоқда.

Биргина Токиода 144 киши коронавирусга чалинган бўлиб, 95та ҳолатда юқтириш манбалари аниқланмаган.

Киодо агентлигининг маълумотига кўра, Японияда касаллик юқтирганлар сони 5500дан ошган.

Сешанба куни Япония бош вазири Синдзо Абэ Токио, Осака ва бешта префектурада бир ой муддатга фавқулодда вазият эълон қилди. 

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид