Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британияда Назарбоевларга тегишли 100 млн долларлик кўчмас мулкдан тақиқ олинди
Британия суди Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоевнинг оиласига тегишли 100 млн долларлик кўчмас мулкка тақиқни бекор қилди.
Назарбоевнинг қизи Дариға Назарбоева ва набираси Нурали Алиев Британия миллий криминал агентлиги (NCA) билан “асосланмаган бойлик” бўйича судни ютиб чиққан. Бу ҳақда Financial Times нашри хабар берди.
Қироллик олий суди Дариға Назарбоева ва Нурали Алиевни айбсиз деб топган. Уларга нопок топилган пулларга олинган 80 млн фунт стерлинглик (100 млн доллар) кўчмас мулкка эгалик қилиш айблови қўйилганди. Таъкидланишича, NCA суднинг бу қарори устидан шикоят қилмоқчи.
Судья Назарбоевларни кўчмас мулк учун пул тўлай оладиган даражада бадавлат деб таъкидлаб ўтган. Шунингдек, улар охирги йилларда Дариға Назарбоеванинг собиқ турмуш ўртоғи, 2015 йилда вафот этган Роҳат Алиев билан деярли мулоқот қилмаганлари ўрнатилган. NCA терговчилари тахминича, кўчмас мулк Алиевнинг жиноий фаолиятидан олинган пулларга харид қилинган.
11 март куни Назарбоевларга тегишли Лондондаги учта кўчмас мулкка - Бишопс-авенюдаги 39 млн фунт стерлинглик уйга, Челсидаги 32 млн фунт стерлинглик квартирага ва Хайгейтдаги 9 млн фунт стерлинглик уйга тақиқ қўйилганди.
Мавзуга оид
08:47 / 19.06.2026
Май ойида Тошкент уй-жой бозорида қандай ўзгаришлар бўлди?
12:25 / 22.05.2026
IPO нима ва UzNIF акцияларини қандай сотиб олиш мумкин?
20:36 / 20.05.2026
Хитой дунёдаги энг баланд горизонтал осмонўпар бино қурилишини якунлади
14:27 / 20.05.2026