Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Индонезияда паром йўловчилари коронавирус сабабли ўзларини денгизга отдилар
Индонезияда паром унда коронавирусга чалинганлар борлиги сабабли портга киритилмаслиги ҳақидаги маълумотдан кейин ундаги йўловчилар борт ортига сакрай бошладилар.
Ушбу воқеа видеосини Daily Mail нашри эълон қилди.
Воқеа Флорес оролининг шимолида юз берган. Маҳаллий маъмурият паром экипажининг 3 аъзоси коронавирусга чалингани ҳақидаги маълумотдан кейин паромни портга киритмасликка қарор қилган. Шундан кейин паромдаги баъзи йўловчилар қирғоққа сузиб етиб олишга қарор қилиб, ўзларини денгизга отганлар.
Кейинроқ кемага барча эҳтиёткорлик чораларига амал қилиш шарти билан портда тўхташга рухсат берилган.
Охирги маълумотларга кўра, Индонезияда коронавирусга чалинганлар 3,3 мингга яқинни, вафот этганлар 280 нафарни ташкил қилмоқда.
Мавзуга оид
09:25 / 06.03.2026
Малайзия ва Индонезиядан жалб қилинган сайёҳлар учун субсидия ажратилади
08:56 / 27.02.2026
2026 йилда Имом Бухорий мажмуасига 100 минг индонезиялик зиёратчи келиши кутилмоқда
11:17 / 10.02.2026
ЕИ илк бор учинчи давлатлар портларига санкция қўллашни кўриб чиқмоқда
19:34 / 11.01.2026