Жаҳон | 07:23 / 09.04.2020
13141
2 дақиқада ўқилади

Помпео коронавирус ҳақидаги маълумот билан бўлишмайдиган давлатларни жазолашга чақирди

АҚШ давлат котиби Майкл Помпео Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти унга касалликлар ҳақида барча маълумотни тақдим қилмайдиган давлатларни жазолаши кераклигини айтди.

Фото: AP Photo/Jose Luis Magana

“ЖССТ ҳар бир давлатдан соғлиқни сақлаш халқаро қоидаларига амал қилишни талаб қилишга масъул, агар давлатлар уларга амал қилмаса, ЖССТ бунинг учун товон ундириши керак”, деб айтган Помпео журналист Жефф Катцга интервьюсида.

Помпеонинг таъкидлашича, коронвирус ҳақидаги маълумот “етарлича тез берилмаган”.

“Вирус Хитойда бошланган ва ҳар бир соат аҳамиятга эга бўлган, вируснинг одамдан одамга юқиши ва касалликнинг табиати ҳақидаги маълумот муҳим аҳамиятга эга эди. Бироқ гап жазолашда эмас, гап кейин муаммолар пайдо бўлишидадир. Бизга ҳали ҳам кўпроқ маълумот керак. Масала кимгадир айбни юклашда эмас. Гап америкаликлар ва бутун дунё бўйлаб одамлар ҳаётини сақлаб қолиш ҳақида бормоқда ва давлатлар маълумотни яширса, аслида нима юз бераётгани ҳақидаги маълумот билан бўлишмаса, одамлар вафот этиши мумкин”, деб таъкидлаб ўтган Помпео.

7 апрелда АҚШ президенти Дональд Трамп твиттерда ЖССТни танқид остига олганди. ЖССТ раҳбари Тедрос Аданом Гебрейесус бунга жавобан ташкилот одамлар ҳаётини сақлаб қолиш учун имкони бор ишни қилаётганини маълум қилган.

Мавзуга оид