Жамият | 22:49 / 09.04.2020
9746
4 дақиқада ўқилади

Тошкент вилоятида об-ҳаво ноқулайлиги сабабли электр, газ ва ичимлик суви таъминотида 72 та узилиш қайд этилди

8–9 апрель кунлари республика бўйлаб кузатилган ноқулай об-ҳаво туфайли Тошкент вилоятининг турли ҳудудларида электр энергияси, газ ва ичимлик суви таъминотида 72 та узилиш рўй берди. Бу ҳақда Kun.uz’га Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

“Кутилмаганда қор ёғиши натижасида кўп жойларда дарахт шохларининг синиб, айрим ҳолатларда таг-томири билан қўпорилгани кузатилди. Бунинг натижасида электр тармоқларига шикаст етиб, электр энергияси таъминотида вақтинчалик узилишлар рўй берди, газ ва сув қувурлари шикастланишига сабаб бўлди. Соат 19:00га қадар аксарият ҳудудларда содир бўлган авария ҳолатлари бартараф этилди, қолган жойларда таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда”, дейди вилоят ҳокимининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Беҳзод Қобулов. 

Ҳокимлик ахборот хизматининг маълум қилишича, вилоят миқёсидаги қуйидаги маҳаллаларда электр энергияси, газ ва ичимлик суви таъминотида узилиш қайд этилган:

  •  Янгийўл тумани: “Шўралисой”, “Кескан”, “Шодлик”, “Саховат”, “Ғалаба”, “Юксалиш”, “Нов”, “Ўзбекистон”, “Баҳор” ҳамда “Озод” маҳаллаларида;
  • Оҳангарон тумани: “Илғор”, “Телов”, “Санам”, “Сусам”, “Марказий қўрғон”, “Ялпоқтепа”, “Қизилой”, “Ғаллақудуқ”, “Гулобод”, “Унгут” ва “Тут” маҳалла фуқаролар йиғинида;
  • Қибрай тумани: “Юқори юз” маҳалла фуқаролар йиғинида;
  • Зангиота тумани: “Эркин” ҳудудидаги “Қурилиш” маҳалласида;
  • Пискент тумани: “Зоминовул”, “Дўстлик”, “Файзобод”, “Гулистон”, "Лолаариқ" “Митан”, “Майлобод”, “Бекобод”, “Бирлик”, “Ойбек”, “Лолаариқ”, "Навоий", “Мўминобод”, “Саидобод”, “Тараққиёт”, “Холиқберди”, "Гулистон", “Сувти”, "Дўнгқўрғон", Оқтом”, “Кориз”, “Култепа”, "Ғайрат", "Лола ариқ" ва "Новкент" маҳаллаларида;
  • Тошкент тумани: “Сирғали”, “Ифтихор”, “Кўксарой”, “Ибрат”, “Қизғалдоқ”, ҳамда “Тинчлик” маҳалласида;
  • Бўка тумани: “Янгиҳаёт”, “Мустақил Ўзбекистон”, “Бахмал”, “Бўстон”, “Гулистон”, “Даштобод”, “Хўжақўрғон, “Қизил юлдуз, “Учтепа”, “Дўстлик”, “Мойтепа”, “Улуғбек”, “ Навобод” ва “Гулистон” маҳаллаларида;
  • Ўрта Чирчиқ тумани: “Ким Пен Хва”, “Гулобод” ва “Фаровон” маҳаллаларида.

Беҳзод Қобуловнинг таъкидлашича, ҳозиргача юқорида номлари кўрсатиб ўтилган маҳаллаларнинг 61 тасида таъмирлаш ишлари якунланиб, электр энергияси, газ ва ичимлик суви таъминоти тикланган. 11 та ҳудудда авария-тиклаш ишлари 10 апрель куни давом эттирилади. 

Мавзуга оид