Жамият | 18:26 / 10.04.2020
60709
1 дақиқада ўқилади

Фото: Қашқадарёда 46та ноёб балиқ нобуд қилинди

Муборак туманининг Қорабоғ қишлоғида яшовчи уч нафар фуқаро 23 донадан Туркистон мўйловдори ҳамда Самарқандхрамуля балиқларини овлаб нобуд қилган. Ҳар икки турдаги балиқ Ўзбекистон Республикаси «Қизил китоб»ига киритилган. 

Қашқадарё вилоят атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг Kun.uz’га хабар қилишича, овчилар ўзлари билан олиб борган тўрлардан фойдаланиб, Янгиқорақум қишлоғи ҳудудидан оқиб ўтувчи зовурда балиқларни тутган.

Бу ҳаракати билан улар табиатга ва ҳайвонот дунёсига 43 миллион сўмлик зарар етказишган. 

Ҳолат юзасидан Муборак туман ИИБ томонидан ҳуқуқбузарларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Шуҳрат Шокиржонов
Тайёрлаган Шуҳрат Шокиржонов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид