Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Яна бир ҳуқуқбузарга 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди
Самарқандда карантин чораларига риоя қилмаган ва ИИВ ходимлари талабига бўйсунмаган ҳайдовчи 15 сутга қамалди.
Ўзбекистонда карантин чоралари кучайтирилиши билан республика шаҳарларида автомобилларда рухсатсиз ҳаракатланиш чекланди. Шу муносабат билан Самарқанд шаҳрига кирувчи ва чиқувчи 27 та тўсиқ пост ташкил этилган. Уларда вилоят ИИБ ЙҲХБ ходимлари ва мутасадди ташкилот вакиллари карантин талабларидан келиб чиққан ҳолда хизмат қилишмоқда.
Жорий йилнинг 7 апрель куни Самарқанд туманининг Юқори Қайнама МФЙ, собиқ Фотима Қосимова хўжалиги ҳудудидан шаҳарга кирувчи йўлдан ҳаракатланиб келаётган 30 О 745 ТА давлат рақам белгили “Дамас” автомашинаси 24-тўсиқ постда тўхтатилиб текширилганда, транспорт воситаси ҳайдовчиси Самарқанд шаҳар ҳудудига кириш учун аниқ сабаб топа олмаса-да киришга уринганлиги маълум бўлган.

Транспорт воситаси ҳайдовчиси уни тўхтатишга уринган ЙПХ инспекторларига чап бериб, ўтиш учун тезлик билан ҳаракатлана бошлаган. Натижада, ҳайдовчи автомашина мувозанатини йўқотиб, ён томонида бўлган “ИСУЗУ” русумли юк автомашинасига урилган.
Мазкур ҳуқуқбузарга Самарқанд тумани маъмурий суди томонидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 54-моддаси 2-қисми ҳамда 194, 195-моддалари асосида 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси белгиланди.
Мавзуга оид
21:33 / 13.02.2026
Кремлда Путин билан учрашув олдидан амалдорлар учун карантин бекор қилинди – ОАВ
20:33 / 12.02.2026
Самарқанддаги Бибихоним масжиди реставрация қилинади
10:48 / 12.02.2026
Самарқанддаги Чўпонота тепалиги Миллий координаталар тизимининг нол нуқтаси бўлди
11:40 / 11.02.2026