Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Алматида таксичиларнинг мижозларни шаҳардан олиб чиқувчи айёрона усули ошкор бўлди
Қозоғистоннинг Алмати шаҳри полицияси хусусий такси ҳайдовчилари томонидан фуқароларни карантин ҳудуддан олиб чиқиш учун қўлланаётган айёрона усулини аниқлади.
Caravan.kz хабарига кўра, бу схемада таксичилардан ташқари, шаҳар чегарасидаги икки хонадон эгалари ҳам иштирок этган.
Схема бундай ишлаган: таксичи мижозни шаҳар чеккасидаги уйга олиб келган. Мижоз таксидан тушиб, уйга кириб, ҳовли орқали чегарани кесиб ўтиб, вилоят ҳудудидаги бошқа уйнинг ҳовлисига кирган. У ердан чиқиб, иккинчи таксига ўтирган ва манзилига етиб олган.
Схеманинг ҳар бир иштирокчиси ўз улушини олган. Хусусан уй эгалари ҳар бир мижоздан 3 минг танга (7 доллар) ишлаб олишган.
Хабарга кўра, таксичилар ва уй эгалари қўлга олинган. Энди уларнинг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилади.
Қозоғистоннинг Маъмурий жавобгарлик кодексига асосан, карантин қоидаларини бузганлик учун 60 доллар миқдоридаги жарима ёки 15 сутка қамоқ жазоси кўзда тутилган.
Мавзуга оид
20:49 / 29.05.2026
Россия Ўзбекистоннинг 10 та корхонасига сабзавот ва меваларни олиб киришни тақиқлади
08:45 / 20.05.2026
Ўсимликлар карантини агентлиги директори янги вазифага ўтди
19:09 / 11.05.2026
Россияда ўзбек асаларилари ортилган юк машинаси бир ойдан бери қидирилмоқда
21:55 / 26.04.2026