Америкалик шифокорлар ҳимоя либосларига ўзларининг кулиб турган фотосуратларини ёпиштириб олишмоқда
Шифокорлар пандемия даврида шифохонада бўлиш қўрқинчли эканлигини тан олмоқда. Бунинг сабабларидан бири, шифокорлар беморлар олдига ниқоб, кўзойнак ва комбинезондан ташкил топган ҳимоя либосида яқинлашишмоқда.
АҚШда ярим миллиондан ортиқ киши коронавирус юқтирди. Шифокорлар пандемия даврида шифохонада бўлиш қўрқинчли эканлигини тан олмоқда. Бунинг сабабларидан бири, шифокорлар беморлар олдига ниқоб, кўзойнак ва комбинезондан ташкил топган ҳимоя либосида яқинлашишмоқда. Бу эса айрим беморларни янада қўрқитади.
Шу боис Сан-Диегодаги Scripps Mercy Hospital касалхонаси шифокори Роберто Родригез ўзининг ҳимоя либосига кулиб турган фотосуратини ёпиштириб олди. У шу орқали беморлар ўзларини қулайроқ ҳис қилишлари учун ҳаракат қилди: улар ниқоб ва кўзойнак ортида инсон турганини ҳис қилишади. У бу ғояси ҳақида Инстаграмда ёзди.
Унинг ғояси америкалик бошқа шифокорларни ҳам руҳлантириб юборди. Лос-Анжелесдаги касалхона шифокорлари ҳам либосларига ўз фотосуратларини ёпиштиришди.
Родригезнинг сўзларига кўра, беморлар буни ижобий қарши олмоқда.
«Агар бу уларни бир озга бўлса ҳам атрофдаги ваҳималардан чалғита олса, шунинг ўзи етарли», дейди у.
Мавзуга оид
21:54
Трамп ноқонуний мигрантларни оммавий депортация қилиш режаси борлигини тасдиқлади
21:08
Оқ уй Украинага АҚШ қуроллари билан Россияга зарба йўллашга рухсат берилганини тасдиқламади
20:14
Украина ATACMS билан Россия ҳудудларига зарба бериши мумкин. Бу нимани ўзгартиради?
17:22 / 17.11.2024