Андижоннинг гавжум деҳқон бозорларидаги нархлар қандай?
15 март куни Ўзбекистонда коронавирус аниқланиши ортидан бирламчи истеъмол товарларига бўлган талаб ошди. Ўша кунлари коронавирус пандемияси туфайли одамлар саросимага тушди. Деҳқон бозорлари ва озиқ-овқат билан савдо қилувчи дўконларда навбатлар пайдо бўлди, нархлар кўтарилганига ҳам гувоҳ бўлдик.
Коронавирус хавфи бошлангач, орадан 25 кун ўтгач бозордаги бугунги нархлар билан танишиш учун Андижон шаҳридаги Марказий деҳқон бозори ва «Янги бозор» деҳқон бозорларида бўлдик.
Марказий деҳқон бозоридаги нархлар
Бозор дарвозаси олдида кирувчиларнинг тана ҳарорати ўлчанмоқда. Картошка ва бошқа маҳсулотларга навбатлар йўқ.
Бозордаги нархлар қуйидагича:
Картошка – 5000-6000 сўм
Пиёз – 2000-3000 сўм
Сабзи – 1500-2000 сўм
Ўсимлик ёғи (5 килоли идишда) – 48-50 минг сўмгача (1 килоли идишда – 9 минг сўм).
Бозор маъмурияти ташкил қилган ярмаркага ҳам ўтдик. Сотувда маҳаллий арзон нархдаги буғдой уни ва картошкага кўзимиз тушди. Уннинг нархи 2800 сўмдан (бир харидорга кўпи билан 5 кг), картошка эса 4500 сўмдан сотилмоқда.
«Янги бозор»да рўзғорбоп картошка 4 минг сўм экан
Андижон шаҳридаги «Янги бозор» деҳқон бозорида ҳам нархлар мўътадил, харидорлар етарлича.
Бозордаги картошканинг нархи билан қизиқдик. Рўзғорбоп картошканинг бир килограмми 4000 сўм экан.
Бошқа асосий маҳсулотларнинг нархлари қуйидагича:
Картошка (сара) – 5000-5500 сўм
Сабзи – 1500-2000 сўм
Пиёз – 2000-3000 сўм
Ўсимлик ёғи (1 килоли идишда) – 9 минг сўм
Бу ерда ҳам харидорлар сўнгги кунларда нархлардаги ўзгариш сезилмаганини, фақат айрим маҳсулотлар нархида бироз кўтарилиш кузатилганини айтишди.
Бозорлар жуда гавжум
Эълон қилинган карантин ҳолати, юқумли коронавирус хавфи ҳақидаги мунтазам огоҳлантиришларга қарамай, деҳқон бозорлари одамлар билан тўла эканига гувоҳ бўлдик.
Андижон вилояти марказига яқин туманларда фаолият юритувчи озиқ-овқат дўконлари маҳсулотларни «Жаҳон бозори» ёнидаги «Деҳқон бозори» дея аталувчи улгуржи бозордан олиб кетади. Мазкур бозор ҳам сотувчи ва харидорлар билан гавжум.
Карантин даврида туман ва шаҳар ҳокимликлари томонидан аҳоли учун биринчи навбатдаги истеъмол товарларини жойларга автодўконларда етказиб бериш ишлари ҳам амалга ошириляпти. Шу йўналишдаги ишларни кўламини ошириш, бизнингча, бозорларда одамлар кўп тўпланишининг олдини олишга ёрдам беради.
Сарварбек Назаров,
Kun.uz мухбири.
Мавзуга оид
16:17 / 02.11.2024
Андижонда ишчидан алиментдан қарзини ушлаб қолмаган фермер жаримага тортилди
11:52 / 02.11.2024
Андижондаги хонадонлардан бирида 4 киши газдан заҳарланиб вафот этди — манба
17:13 / 01.11.2024
Президент бозорларда нархларни барқарорлаштириш бўйича тезкор чоралар кўришни буюрди
11:38 / 25.10.2024