Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Азиз Абдуҳакимов пандемия даври тугаганидан сўнг Ўзбекистонда туризм соҳасида амалга ошириладиган ишлар ҳақида маълумот берди
Ўзбекистон Республикаси бош вазири ўринбосари, туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов коронавирус пандемияси тугаганидан сўнг Ўзбекистонда амалга ошириладиган ишлар тўғрисида маълумот берди.
Азиз Абдуҳакимовнинг билдиришича, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан жаҳон туризм бозоридаги фавқулодда вазиятнинг Ўзбекистон туризм соҳасига салбий таъсирини камайтиришга доир тезкор чора тадбирлар ишлаб чиқилиб, Вазирлар Маҳкамасига киритилди.
Унга кўра, Ўзбекистонда коронавиус билан боғлиқ карантин даври тугаганидан кейин туризм соҳасидаги стартап лойиҳалар, жумладан инновацион бизнес ғоялар, айниқса ёшлар ва уларнинг сайёҳларга қулайлик яратишга йўналтирилган дастурларини субсидиялаштириш режалаштирилмоқда.
Шунингдек, “Ўз диёрингни ўзинг кашф эт” лойиҳаси доирасида маҳаллий аҳолини аудио, фото ва видео материал тўплаш жараёнига жалб этиб, шу асосда “Туризм қишлоғи”, “Туризм маҳалласи”, “Туризм овули” мақомига эга аҳоли пунктлари реестрини кенгайтириш кўзланяпти.
Шунингдек, “Саёҳатингни режалаштир” акцияси ўтказилади ҳамда туризм соҳаси субъектлари билан ҳамкорликда аҳоли орасида пандемиядан кейин Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилишга оид таклиф ва онлайн аризаларни қабул қилишни кенг тарғиб қилиш бўйича электрон тизимни рағбатлантиришга доир чора-тадбирлар амалга оширилиши режалаштирилган.
“Туризм учун янги бизнес ғоялар” онлайн танлови, ижтимоий тармоқларда хорижий сайёҳлар орасида “Ўзбекистондан олган таассуротларим” ва маҳаллий сайёҳлар орасида “Менинг саёҳатим” акцияларини ўтказиш кўзда тутилган.
Миллий телерадиокомпания билан ҳамкорликда экскурсиячи, гидлар ва бошқа мутахассисларни жалб қилган ҳолда “Ўлкашунослик”, “Ёш турист” каби йўналишда кўрсатувлар тайёрланади.
Бундан ташқари, пандемиянинг салбий таъсирини юмшатишга йўналтирилган янги имтиёзлар тақдим этилиши режалаштирилмоқда.
Мавзуга оид
16:47 / 19.06.2026
Тошкент вилоятида экология масъулларига қатъий чоралар кўрилди
11:00 / 10.06.2026
Ўзбекистон сайёҳлар оқими ўсиши бўйича дунё етакчилари қаторига кирди
18:02 / 27.04.2026
Кюрасао банкнотаси 2025 йилда дунёдаги энг яхшиси деб топилди
13:52 / 23.04.2026