Жаҳон | 20:04 / 11.04.2020
23243
2 дақиқада ўқилади

ЖССТ чекловларнинг эрта бекор қилиниши коронавируснинг янги тўлқинини пайдо қилиши мумкинлигидан огоҳлантирди

Европада COVID-19 дан энг кўп жабрланган Италия ва Испанияда карантин сақлаб қолинмоқда, аммо айрим чекловларни олиб ташламоқда.

Фото: Getty Images

Коронавирус тарқалиши сабабли жорий этилган чекловларни бекор қилишга шошмаслик керак. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ)нинг огоҳлантиришича, бу касалликка чалинишнинг янги тўлқинини ва қурбонлар сони ўсишини келтириб чиқариши мумкин, деб ёзмоқда "Би-би-си".

ЖССТ раҳбари Тедрос Аданом Гебреисус тақиқлар иқтисодиётга салбий таъсир кўрсатишига қарамасдан уларни бекор қилишга шошмасликка чақирмоқда. У айрим мамлакатларда касалликка чалинганлар сони ўсиши секинлашганини тасдиқлади.

Европада COVID-19 дан энг кўп жабрланган Италия ва Испанияда карантин сақлаб қолинмоқда, аммо айрим чекловларни олиб ташламоқда.

Испанияда 13 апрелдан биринчи даражада муҳим бўлмаган соҳалар вакиллари, масалан қурувчилар ишга қайтиши мумкин.  

Италияда карантин 3 майгача узайтирилди, аммо 14 апрелдан кичик тадбиркорлар ўз ишларини бошлашига рухсат берилди. Хусусан, китоб ва болалар кийим дўконлари фаолиятини бошлаши мумкин. 

Австрия ва Дания карантин чекловларини юмшатмоқчи эканлиги хабар қилинганди.  

Мавзуга оид