Иқтисодиёт | 20:00 / 11.04.2020
17002
2 дақиқада ўқилади

«Коронавирус савдога тўсиқлар йўқолиши учун туртки бўлиши керак» - Беҳзод Ҳошимов

Иқтисодчи Беҳзод Ҳошимов коронавируснинг иқтисодга ижобий таъсирлари йўқлиги, лекин давлат ва жамият алоқаларида ўзаро ишончни ошириши ҳақида гапирди.

«Коронавируснинг ижобий иқтисодий аломатлари йўқ. Инсоният тарихини ўқийдиган бўлсангиз, кўпинча шу каби муҳим ҳодисалар одамларни ўз ҳаракатларини ўзгартиришга чорлаган. Масалан, АҚШда «Буюк тушкунлик»дан кейин савдо барьерлари тушиб кетган. Барьерлар белгиланганидан кейин 1930 йилдан кейин ҳозиргача 90 йил ичида барьерлар ошмади.

Айрим вақтларда ўйлайманки, жамиятлар шундай кайфиятлардан сабоқ олишади. Умидим, Ўзбекистон ҳукумати, жамияти ва инсонлар ҳам сабоқ олишади. Масалан, савдога тўсиқлар ёмонлиги ҳақида фикрлашимиз мумкин. Ҳозир кўп товарларга тўсиқлар олинди, чунки керак дейишяпти.

Умуман олганда ҳам тўсиқлар маъносиз эди. Шунга ўхшаган нарсалар бўлади деган умиддаман. Шунинг учун буни [пандемиянинг] ижобий демасдим-ку, лекин яхши тарафи бор.

Иккинчиси эса, ҳукуматда жамиятга нисбатан ишонч пайдо бўлишини хоҳлардим. Чунки ҳозир кўнгилли инсонлар ва давлат қилаётган ишлари бир-биримизга ишонч даражасини оширишини хоҳлаган бўлардим. [Ҳозирда] айнан жамият кўп ҳисса қўшяпти ва давлат ишонса бўладиган, яхши жамият шаклланаётганини кўряпти. Яхши жамият шаклланиши нуқтайи назаридан бундай кулфатлар фойда бериши мумкин.

Лекин иқтисодиётга тўғридан-тўғри ижобий таъсири бор дейишим ёлғон бўларди. Бу ёмон. Ёмон аҳволдамиз», деган иқтисодчи «MFaktor» лойиҳаси томонидан уюштирилган суҳбат давомида коронавирусдан қандай ижобий оқибатлар кутиш мумкинлиги ҳақидаги саволга жавобан.

Тўлиқ суҳбатни «MFaktor» лойиҳасининг YouTube'даги каналида томоша қилишингиз мумкин.

Мавзуга оид