Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Буюк Британия Европадаги коронавирусдан энг кўп жабрланган мамлакатга айланиши мумкин
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотига кўра, Буюк Британияда 80 мингга яқин киши коронавирус юқтирган, қарийб 10 минг киши вафот этган.
Буюк Британия коронавирус пандемиясидан энг кўп жабр кўрган Европа мамлакатига айланиши мумкин. Тиббий-биологик тадқиқотларни молиялаштирувчи Wellcome Trust хайрия фонди экспертлари ана шундай деб ҳисобламоқда. Бу ҳақда фонд директори Жереми Фаррар айтди.
Британия ҳукуматига маслаҳат берувчи Фаррар хатолардан хулоса чиқаришга ва тестларни оммавий ишлаб чиқариш ҳамда қўллашга чақирди.
Унинг фикрича, Буюк Британияни касалланишнинг иккинчи ва учинчи тўлқинлари кутмоқда. Буни фақат яратилишига камида бир йил талаб қилинадиган вакцина ёрдамидагина юмшатиш мумкин.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотига кўра, Буюк Британияда 80 мингга яқин киши коронавирус юқтирган, қарийб 10 минг киши вафот этган. Коронавирусга чалинган мамлакат бош вазири Борис Жонсон якшанба куни тузалиб, касалхонадан чиқди.
Мавзуга оид
20:11 / 30.06.2026
Британияда нам салфеткаларни сотиш тақиқланди
22:32 / 26.06.2026
Чарлз III Британия монархлари орасида биринчи бўлиб солиқларини эълон қилди
18:22 / 26.06.2026
Morgan кўз узиш имконсиз ретро дизайнли автомобилни тақдим қилди
21:12 / 25.06.2026