Жаҳон | 23:00 / 12.04.2020
6170
1 дақиқада ўқилади

Францияда карантин муддати камида 11 майгача узайтирилиши мумкин

Le Journal du Dimanche нашрининг Елисей саройи ва ҳукуматдаги манбаларига таяниб хабар қилишича, ўзини ўзи изоляция қилиш режими май охиригача узайтирилиши мумкин.

Фото: Getty Images

Франция президенти Эмманюэль Макрон душанба куни қиладиган миллатга мурожаатида мамлакатдаги карантин муддати камида 11 майгача узайтирилишини эълон қилиши мумкин. Бу ҳақда ўз манбасига таяниб France Presse агентлиги хабар берди.

Манбанинг сўзларига кўра, давлат раҳбари "карантин бекор қилиниши тўғрисида май ойи давомида, 8-10 майдаги байрам кунларидан сўнг эълон қилади".

Франция президенти маъмурияти бу маълумотни изоҳлашни истамади. 

Ўз навбатида Le Journal du Dimanche нашрининг Елисей саройи ва ҳукуматдаги манбаларига таяниб хабар қилишича, ўзини ўзи изоляция қилиш режими май охиригача узайтирилиши мумкин, мактаблардаги машғулотлар эса сентябрдан аввал бошланмайди.

Сўнгги маълумотларга кўра, Францияда коронавирусга чалинганлар сони 130 мингдан ошган, ўлимлар сони эса 14 мингдан ошиб кетди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид