Пандемияга у бошланишидан аввал тайёргарлик: АҚШ ритейлери фавқулодда ҳолат учун 2005 йилдаёқ режа ишлаб чиққан
Texas Monthly мақоласида.
H-E-B компаниясида кутилмаган вазиятларга тайёргарлик кўриш бўйича мутахассис штати бор, шунингдек, довуллар ва эпидемиялар юз берган ҳолатда аниқ ҳаракатлар тартиби ишлаб чиқилган, дейиладиКоронавирус пандемияси америкаликларни энг зарур маҳсулотлар захирасини яратишга мажбур қилди. Жамиятнинг нормал фаолият кўрсатиши учун дўконлар ва дорихоналарнинг аҳамияти нечоғлик муҳим эканлиги маълум бўлди.
Чакана савдо тармоқлари пандемия туфайли пайдо бўлган янги вазифаларни қийинчилик билан уддаламоқда: айримлар дўконларга кириш учун тўсиқлар ўрнатиб, навбатлар ҳосил қилаётган бўлса, бошқалари ҳаммани қўйиб юбориб, харидорлар ўртасидаги масофа бўйича тавсияларни бузишмоқда.
H-E-B супермаркетлар тармоғи инқироз чоғида ўзини қандай тутишни биладиган компания нуфузига эга бўлган. 2020 йил март ойининг бошидаёқ унинг дўконларида бир киши харид қилиши мумкин бўлган маълум бир маҳсулотлар сонини чеклай бошлашган.
H-E-B шунингдек касаллик варақаси учун шартларни кенгайтирди, яқин алоқаларни чеклади, пештахталарни маҳсулотлар билан тўлдиришга улгуриш учун иш вақтини қисқартирди, ходимлари учун коронавирус ҳақида қайноқ линия ташкил қилиб, уларнинг маошига устама тўлай бошлади.
Тармоқ офатга қарши биринчи марта муваффақиятли қарши тураётгани йўқ. 2017 йилги Ҳарви довулидан сўнг H-E-B Мексика қўлтиғидаги жабрдийдаларга ёрдам берган: бир неча кўчма ошхоналар ва сув ташувчи машиналар билан.
Пандемиягача
Фавқулодда вазиятларга тайёргарлик кўриш бўйича директор Жастен Ноакснинг айтишича, пандемия вазияти учун режа H-E-B томонидан 2005 йилда H5N1 вируси пайдо бўлгандаёқ ишлаб чиқилган. 2009 йилда чўчқа гриппи эпидемияси авж олганда компания ўша ишланмалардан фойдаланган ва вақти-вақти билан унга мурожаат қилиб турган.
Компания раҳбари Крейг Бойаннинг сўзларига кўра, фавқулодда вазиятларга тайёрланиш бўйича директор лавозими штатга киритилган. Ҳар бир омборда тегинилмаган захира мавжуд. Сув ва бошқа муҳим маҳсулотлар доимо тезда жўнатишга тайёр.
15 январь куни Уҳан шаҳри соғлиқни сақлаш бўйича муниципал қўмитаси вирус инсондан инсонга юқишини эълон қилганди. Ўшандан бошлаб H-E-B вазиятни синчиклаб кузата бошлади, чунки улар хитойлик етказиб берувчилар билан ҳам ишлашади. 2 февраль куни менежерлар таъсир чоралари кўриш ҳақидаги режанинг «чангини қоқиб», уни Хитойдаги ҳаракатлар билан таққослаб, эҳтимолий сценарийларни ишлаб чиқа бошлашди.
Бойаннинг ҳикоя қилишича, у январдан буён эпидемия жуда тез тарқаган Хитойдаги, кейинроқ Италия ва Испаниядаги турли чакана савдо олиб борувчилар билан доимий равишда гаплашиб турган. Директор у ёки бу маҳсулотларга талабнинг ўзгаришини билишни истаган.
Ўзининг таъсир чоралари кўриш моделини компания Хитойнинг фуқароларни ҳимоя қилиш чоралари бўйича қурган, шунингдек 2009 йилда H1N1 эпидемияси чоғида амалга оширилган ишлар ҳам асос қилиб олинган. Менежерлар айниқса Техаснинг энг катта шаҳри Ҳюстонда эпидемия рўй берадиган бўлса, компаниянинг ихтиёрида бўлган ресурслар билан қандай ҳаракат қилиш, янгиларини қаердан олишни тушунишни исташган.
Хитой ритейлерлари пандемиянинг энг аввалида нималар рўй бергани ҳақида батафсил ахборот билан бўлишишган — гигиена масалаларидан тортиб тўлиқ карантинга олинган шаҳарга хизмат кўрсатишгача. Улар инқироз аввалида захира яратиб олиш учун қандай ҳаракатларни амалга ошириш кераклигини ҳам гапириб беришган.
Ходимларни тайёрлаш
Техасда коронавирусга чалинишнинг илк ҳолати 12 февралда аниқланганди. Бир ой мобайнида айрим маҳсулотлар етишмовчилиги кузатилган ва 14 мартга келиб H-E-B иш вақтини соат 8:00дан 20:00гача қисқартирган (аслида дўконлар узоқроқ ишлайди).
Ноакснинг таъкидлашича, бундай графикка ўтиш режанинг бир қисми бўлган: ходимлар пештахталарни маҳсулотлар билан тўлдиришга улгуришлари учун. Кадрлар бўлими бошлиғи офисдаги ходимлар дўконлар ва омборларда ёрдам беришни хоҳлашларига қизиқиб кўрганида, дарҳол 800дан зиёд кўнгилли рози бўлган.
Making work fun while we go thru this crisis 😂🤩 #HEB #HEB18 pic.twitter.com/48ni3trMm1
— lesliee✨ (@Lesliemarieq) March 19, 2020
«Инқироз шароитида ўз ишимизни янада қизиқарлироқ қиламиз»
Тезкор штаб
4 март куни H-E-B Сан-Антониода фавқулодда вазиятларда ишлаш учун тезкор штаб очди. У бўлимлари энг кўп талафот кўрган менежерлардан таркиб топди. Улар биргаликда келишилган қарорларни тезкор қабул қилишлари мумкин.
Штаб қатнашчилари икки маҳал иссиқ овқат билан таъминланган, шунингдек, ўз уйларига керакли маҳсулотлар харид қилишлари учун омбор ичида дўкон ҳам фаолият кўрсата бошлаган.
Талабга улгуриш
Март ойи бошларида АҚШдаги чакана савдо дўконлари энг асосий маҳсулотлар етишмовчилигига тўқнаш келди, H-E-B уларни бир кишига сотиш миқдорини чеклади. Биринчи навбатда бу тиббий ниқоб, тозаловчи воситалар ва антисептикларга тааллуқли бўлди. Бироқ ҳеч ким ҳожатхона қоғозига бунчалик талаб ортишини тахмин қилмаган эди. Тармоқ директори ҳамон қоғоз бу қадар таламон бўлганини тушуна олмайди.
Техасдаги кўплаб компаниялар бизнес йўналишини ўзгартирмоқда. Айни пайтда ёпилган мактаблар ва ресторанларга маҳсулотлар етказиб турган Labatt энди H-E-B билан товуқ грили ва гўшт сотмоқда. Пиво ишлаб чиқарувчилар эса супермаркетларга тухум етказиб бермоқда. Крейг Бойан турли компаниялар ҳамкорлик қилиб, бир-бирига ёрдам бераётганидан жуда хурсанд.
H-E-B бир неча ойдан сўнг ишга тушиши лозим бўлган омборини очишга шошилмоқда. Компания, шунингдек, айрим омборларини фақат гўшт сақлашга мошлаштирди, чунки бу маҳсулотга талаб анча ортган.
Фирманинг гўшт комбинатлари тун-у кун ишламоқда ва 50 хил машҳур ассортиментда гўшт ишлаб чиқармоқда (оддий шароитларда уларнинг хили бир неча юзга етади). Ассортиментнинг камлиги ускуналарни қайта жиҳозлашда вақт йўқотилишининг олдини олади ва етказиб беришни тезлаштиради.
Номаълум ўзгарувчилар
Энг катта муаммо — пандемиянинг чўзилиши. Ноакс довулни мисол келтирмоқда: у рўй берганида шамол қачон тиниши тушунарли бўлади. Бу ерда эса инқироз қачон якунланиши номаълум.
Жамоа Америкада воқеалар ривожини прогноз қилиш учун кунига икки марта Хитой ва Европадан янгиликларни ўрганади, бироқ ҳануз аниқ бирор нарса дейиш қийин. Тина Жеймснинг айтишича, локал инқироз чоғида ҳамкорлардан қай бирига таъсир қилишини тахмин қилиш мумкин. Пандемия шароитида бунинг имкони йўқ.
11 март куни АҚШ президенти Доналд Трамп америкаликларга мурожаат қилди, шу куни кечқурун NBA матчларни тўхтатишини эълон қилди, актёрлар Том Ҳэнкс ва Рита Уилсон коронавирус юқтириб олишганини айтишди. Шундан сўнг H-E-B харидларнинг янги тўлқинини ўтказди.
Захираларни назорат қилиш бўйича мутахассис Майкл Лиснинг айтишича, пештахталардан маиший кимё маҳсулотлари, шакар ва сувни супуриб кетишган. «Бизга фақат ичимлик суви ортиб олган юк машиналари кела бошлади. Албатта, бу нормал ҳолат эмас эди», — деган у.
Лиснинг иқрор бўлишича, пештахталарни тўлдириш мажбурияти бўлмаган кўплаб ходимлар тунги сменадагиларга ёрдам бериш учун эртароқ кела бошлашган. Байрам кунлари консерва қаторларида товар солинган қўшимча учта яшик турган, ҳозир унақа яшиклардан 700та.
Олинган сабоқлар
«Ҳар қандай тажриба сабоқдир ҳамда мукаммаллашув учун важ ҳисобланади. Биз янги шароитларга тезда ва инсонга хос тарзда кўника бориб, бизнесни қўллаб-қувватлаймиз ва бир вақтнинг ўзида дўконларга маҳсулот етказиш занжирини таҳрирлаймиз».
Крейг Бойан, H-E-B директори.
Жастен Ноакснинг айтишича, компаниядагилар тиббиёт маскаси ва антисептиклар сотуви ҳажми ошаётганини кўра бошлагач, харидорларни содир бўлаётган воқеалар ташвишга солаётганини тушунган. Бу фавқулодда вазият режасига ўтиш учун бош сабаб бўлган.
Унинг фикрича, бош сабоқ харидорларнинг талабини кузатиш ва унга жавоб бериш. Ҳукумат ва жамоатчилик билан алоқалар бўлими бошлиғи Диа Кампоснинг эслашича, компаниядагилар Ҳарви довулидан сўнг мижозлар қайта алоқа зарурлигини исташаётганини тушунишган. Улар H-E-B маҳаллий аҳоли учун нималар қилиб бериши мумкинлигини билишни хоҳлашган.
H-E-B’да ўзининг тиббиёт кенгаши бор, шу сабабли тармоқ ўз ёрдами ва маслаҳатларини ҳамкорларига ҳам берган. Бу саросимани юмшатади. «Биз бу ҳамкорларимиз учун муҳим эканлигини биламиз, улар ҳам бунга жавобан харидорларимизга ёрдам қўлини чўзишади», — дейди Тина Жеймс.
Y’all remember when Titanic was sinking and the band was still playing?
— TEXAS FOREVER (@_TexasForever) March 14, 2020
Here’s H-E-B version of it while people are freaking out over the corona virus
Schertz, TX pic.twitter.com/b0DOYoqlw0
«Кинодаги «Титаник» чўкаётган чоғда оркестр мусиқа чалаётган саҳнани эслай оласизми? Бу H-E-B’нинг версияси: одамлар коронавирус туфайли эслари оғиб қолганда». (Миннатдор харидор мариарчи ижрочиларини дўконга ёллаб жўнатган).
Мавзуга оид
02:48
Сайлов бошланди, кўп овоз олиб ҳам ютқазиш мумкин бўлган сайлов
00:26
Трамп атрофида айланаётган Америка сиёсати: нега бундай бўлди?
21:46 / 05.11.2024
«Трамп президент бўлса, Яқин Шарқдаги вазият қийинлашади» — Камолиддин Раббимов
18:53 / 05.11.2024