Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украиналик шифокор Зеленский коронавирусга қарши биринчи бўлиб вакцина ихтиро қилганга 1 млн доллар бермоқчилигини айтди
Украина соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумот беришича, мамлакатда коронавирусга чалинганлар сони 2,7 мингдан ортиқ, улардан 83 нафари вафот этган, 89 киши соғайган.
Фото: EPA / STR / POOL / ТАСС
Украина президенти Владимир Зеленский коронавирусга қарши биринчи бўлиб вакцина яратган украиналик олимга 1 млн доллар беришни ваъда қилди. Бу ҳақда мамлакатнинг бош санитар шифокори Виктор Ляшко маълум қилди.
«Сизга бир сирни очаман. Президент мендан академикларимизга хат ёзишимни сўради ва кимки вакцина ёки дори ихтиро қилса камида миллион доллар беришни ваъда қилди», — деди Ляшко.
Унинг сўзларига кўра, ҳозирда Украинада ҳафтасига 30 мингта тест ўтказилмоқда, яқин кунларда бу рақамни 80 мингтагача етказиш режалаштирилган.
Украина соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумот беришича, мамлакатда коронавирусга чалинганлар сони 2,7 мингдан ортиқ, улардан 83 нафари вафот этган, 89 киши соғайган.
Ҳозирча дунёда коронавирусга қарши дори топилмади: қатор мамлакатларда тадқиқотлар ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
16:47 / 16.04.2026
Россия Украина бўйлаб ёпирилма зарба берди – фотолар
08:50 / 15.04.2026
Зеленский: Эрондаги уруш сабаб АҚШнинг Украинага вақти йўқ
09:48 / 14.04.2026
Можар: Венгрия Украина учун 90 млрд еврони блокламайди
09:01 / 14.04.2026