Хитой Россияга ёрдам жўнатди
Хитой Россияга тиббиётчилар гуруҳи ва коронавирусга қарши курашиш ускуналари жўнатди. Бу ҳақда ХХР Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Чжао Лижиан хабар берган.
Хитойнинг Ҳарбин шаҳридаги Россиянинг бош консуллиги гуруҳ ичида «хитойлик нуфузли вируологлар ва врачлар» борлигини маълум қилган.
Тиббиётчилар Россияга 11 апрель куни эрталаб парвоз қилишган. Улар ўзлари билан бир неча тонна ҳимоя воситалари ва тиббий ускуналар ҳам олиб кетишмоқда. Уларни Хитойнинг Ҳэйлонгжианг провинцияси ҳокимияти тақдим этган.
Аввалроқ Россия Италия ва Сербияга Covid-19’ни даволаш учун ўз ҳарбий мутахассисларини жўнатган эди. Шунингдек, Россия АҚШга тиббиёт буюмларидан иборат юк жўнатган.
Аввалига Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков томонидан инсонпарварлик ёрдами деб аталган юкнинг ярмининг баҳоси кейинроқ Россия тўғридан-тўғри инвестициялар фонди ҳисобидан тўлангани маълум қилинди. Унгача АҚШ давлат департаменти коронавирус инфекциясига қарши курашиш учун Россия тиббиёт маҳсулотлари харид қилинганини таъкидлаган эди.
Мавзуга оид
22:22 / 23.12.2024
Россиянинг Суриядаги базалари: улар ёпилса, нима бўлади?
21:42 / 23.12.2024
WP: Украина ҳукумати уруш 2025 йилда тугашига ишонмоқда
20:41 / 23.12.2024
Россияда YouTube трафиги кескин камайди
19:55 / 23.12.2024