Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кўчма ярмаркаларда деҳқонларга нақд пулда савдо қилишга рухсат берилади – ДСҚ
Ўзбекистонда карантин даврида барча озиқ-овқат ярмаркаларида савдо тўлов терминаллари орқали амалга оширилади, фақатгина деҳқонлар нақд пулда савдо қилишларига рухсат берилади. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари Фазлиддин Умаров АОКАда ўтказилган брифинг чоғида айтиб ўтди.
«Карантин вақтида тадбиркорлик субъектлари томонидан сотилаётган товарлар, албатта, назорат-касса машиналари ва тўлов терминаллари орқали қабул қилиниши шарт. Фақатгина деҳқон бозорларидан жалб қилинган деҳқонлар (маҳсулотларни ўзлари етиштирган) томонидан назорат-касса машиналари ва тўлов терминаллари ишлатилмасдан савдо қилинишига йўл қўйилади. Улар тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтмаган бўлиши ва тўлов терминалига эга бўлмаслиги мумкин. Озиқ-овқатга талаб ортган вақтда уларнинг савдосини чеклаб қўя олмаймиз.
Маълумот учун айтиб ўтаман, аҳолининг озиқ-овқатга бўлган талабини қондириш учун республика аҳоли яшаш жойларида жами 4 минг 862та, шундан 2286та кўчма ва 2576таси муқим асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари савдоси ярмаркалари ташкил қилинди. Жумладан, Тошкент вилоятида 289та савдо ярмаркалари ташкил этилди.
Республика махсус комиссияси қарорига мувофиқ, ушбу ярмаркалар ташкил этилиши йўлга қўйилган бўлиб, жойларда мазкур ярмаркаларни ташкил қилиш бўйича ташкилий, кўчма савдо ва таъминот гуруҳлари тузилиб, унга маҳаллий ҳокимликлар, прокуратура, ички ишлар, солиқ, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш идоралари, деҳқон бозорлари ва бошқа мутасадди ташкилотлар жалб этилган.
Таъминот гуруҳларига эса деҳқон бозорлари, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар, улгуржи ва чакана савдо тармоқлари, фермер хўжаликлари ҳамда деҳқонлар бириктирилиб, ҳар бир маҳсулотни етказиб бериш графиклари ишлаб чиқилган», дея Умаровнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Мавзуга оид
20:49 / 29.05.2026
Россия Ўзбекистоннинг 10 та корхонасига сабзавот ва меваларни олиб киришни тақиқлади
08:45 / 20.05.2026
Ўсимликлар карантини агентлиги директори янги вазифага ўтди
19:09 / 11.05.2026
Россияда ўзбек асаларилари ортилган юк машинаси бир ойдан бери қидирилмоқда
21:55 / 26.04.2026