Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Конгода Францияга қарашли йўловчи самолёти ўққа тутилди
Самолёт якшанба куни Парижга парвоз қилиши керак бўлган, эндиликда янги самолёт учиб келиши боис парвоз 24 соатга кечиктирилган.
Фото: Wikimedia
Францияликларни ватанига олиб кетиш учун Конгога учиб келган Франциянинг Air France авиакомпаниясига қарашли йўловчи самолёти Пуэнт-Нуар шаҳридаги аэропортда ўққа тутилди. Бу ҳақда Франс Пресс агентлиги хабар берди.
"Air France 11 апрель куни Пуэнт-Нуар аэропортида содир бўлган ҳодиса оқибатида авиакомпанияга қарашли Airbus A330 самолётига шикаст етганини тасдиқлайди", - дейилади авиакомпания томонидан.
Хабарда айтилишича, ўққа тутилган вақтда самолётда ҳеч ким бўлмаган. Агентлик манбасининг айтишича, самолёт фюзеляжида ўқ излари қолган. У самолёт Калашников автоматида ўққа тутилганини қўшимча қилган.
Қайд этилишича, самолёт якшанба куни Парижга парвоз қилиши керак бўлган, эндиликда янги самолёт учиб келиши боис парвоз 24 соатга кечиктирилган. Конгога шикастланган самолёт ўрнига Boeing 777-200 самолёти учиб келади ва душанба куни Парижга қайтади.
Мавзуга оид
08:21 / 07.05.2026
Франциянинг 71 ёшли собиқ президенти қамоқдан озод этилди
22:42 / 28.04.2026
50 нафар ўзбекистонлик Франция узумзорларига ишга юборилади
20:07 / 27.04.2026
Boeing дунёдаги энг катта ва қудратли икки двигателли юк самолётини тақдим этди
09:05 / 25.04.2026