Прокурорнинг суд ҳужжатларига нисбатан протест киритиш амалиётига барҳам берилиши мумкин
Ўзбекистон Республикаси Олий суд томонидан Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида «Суд муҳокамаларида прокурорнинг иштирок этиши такомиллаштирилиши муносабати билан «Прокуратура тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди.
Унга кўра, «Прокуратура тўғрисида»ги Қонунга бир қатор ўзгартишлар киритиш назарда тутилмоқда. Жумладан, прокурор процессуал қонунда белгиланган тартибда ўз ваколатлари доирасида суднинг ҳукми, ҳал қилув қарори, ажрими ва қарорига тақдимнома киритиш йўли билан шикоят билдириши мумкин бўлади. Амалдаги тартибга биноан, бунинг учун прокурор тақдимнома эмас, протест келтиради.
Бундан ташқари, лойиҳада Қонуннинг 34-моддаси биринчи қисмига киритилаётган ўзгартиришга кўра, тарафлар мурожаат қилган тақдирда суднинг ҳукми, ҳал қилув қарори, ажрими ва қарори қонуний кучга кирган ҳар қандай ишни прокурор ўз ваколатлари доирасида суддан талаб қилиб олиш ҳуқуқига эга бўлади. Амалдаги қонунга кўра, прокурор ишни суддан талаб қилиб олиши учун тарафлар мурожаати шарт қилиб қўйилмаган. Шунингдек, лойиҳада прокурор ёки унинг топшириғига биноан прокуратура органларининг бошқа ходимлари судларда бундай ишларнинг ҳар қандай тоифасини ўрганиб чиқиш ҳуқуқига эга бўлиши учун ҳам тарафлар мурожаати мавжуд бўлиши кераклиги назарда тутилмоқда.
Шунингдек, қонуннинг 35-моддасида назарда тутилган прокурор процессуал қонунда белгиланган тартибда ўз ваколатлари доирасида суднинг ҳукми, ҳал қилув қарори, ажрими ва қарорига протест келтиришга ҳақли эканлигига оид норма шундай турдаги ҳужжатлар устидан тақдимнома киритиш орқали шикоят қилишга ҳақли эканлигини белгиловчи қоида билан алмаштирилмоқда.
Мавзуга оид
19:12 / 31.10.2024
“Халқимизнинг соддалиги сабаб бўлмоқда”— Тошкент шаҳар суди раиси Panorama Airways ишига тўхталди
14:10 / 31.10.2024
Судгача санация қилиш жараёнида давлат томонидан ёрдам кўрсатилади
18:06 / 17.10.2024
Қашқадарёда судя ёрдамчиси ўзини ишдан бўшатган суд раиси устидан шу судга даъво киритди
11:08 / 17.10.2024