Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда коронавирусга қарши дорини синовдан ўтказиш қачондан бошланиши маълум қилинди
Россияда ишлаб чиқилган коронавирусга қарши дорини клиник синовдан ўтказиш 10-12 кундан сўнг бошланади. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашко маълум қилди.
"Россия компанияси ишлаб чиққан дори воситаси қатор давлатлардаги ҳамкасбларимиз томонидан синовдан ўтказилди. Қисқа вақт ичида клиникаолди тадқиқотлари баҳоланади", деди у.
Дорининг клиник тадқиқотлари 10-12 кундан сўнг бошланади, дея қўшимча қилди вазир.
Маълумотларга кўра, Россияда коронавирусга чалинганлар сони 18 мингдан ошган, 148 киши вафот этган. Кўплаб регионларда ўзини ўзи изоляция қилиш режими жорий этилган.