Жаҳон | 23:14 / 13.04.2020
11316
1 дақиқада ўқилади

Туркияда дам олиш кунлари 48 соатлик комендантлик соати жорий этилади

Туркия ҳукумати коронавирус пандемияси сабабли 48 соатлик комендантлик соатини жорий этиш амалиётини  дам олиш кунлари давом эттиришга қарор қилди. Бу ҳақда мамлакат президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған маълум қилди.

Фото: Adem ALTAN / AFP

Туркия ички ишлар вазирлиги 10 апрель куни кечқурун коронавирус пандемияси сабабли мамлакатдаги 31 вилоятда аҳолининг кўчага чиқиши тақиқланиши тўғрисида эълон қилганди. Кутилмаганда эълон қилинган қарордан сўнг озиқ-овқат дўконларида одамлар узун навбатлар ҳосил қилди ва коронавирус тарқалиши хавфи ошди. Бу қарор мухолифатдаги Халқ республика партияси томонидан кескин танқид қилинди.

"Жума кунги ҳолат такрорланмаслиги учун аввалдан эълон қилмоқчиман, дам олиш кунлари комендантлик соати эълон қилинади, зарурат бўлса, келгусида ҳам жорий этилади", - деди Эрдўған миллатга мурожаатида.

Аввалроқ Сулаймон Сўйлу мамлакатда 48 соатлик комендантлик соати муваффақиятсизликка учраганидан сўнг Twitter орқали истеъфога чиқишини эълон қилган ва мамлакат раҳбарияти ҳамда халқдан кечирим сўраганди.

Аммо Эрдўған ички ишлар вазирининг истеъфога чиқиш тўғрисидаги аризасини қабул қилмади.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид