Интерпол тиббий ниқоблар савдоси билан боғлиқ 2,4 млн евролик товламачиликни фош этди
Нидерландия ҳукумати томонидан олиб борилган тезкор суриштирувлар натижасида 880 минг евро Британия банкидаги Нигерия билан боғлиқ ҳисобрақамга ўтказилгани маълум бўлди.
Интерпол ходимлари Германия, Ирландия ва Нидерландия ҳукуматлари билан ҳамкорликда тиббий ниқоблар савдоси билан боғлиқ 2,4 млн евролик жиноий схемани фош этди. Бу ҳақда Интерпол матбуот хизмати хабар берди.
Интерпол берган маълумотга кўра, Германия соғлиқни сақлаш органлари март ойида ўзида 10 млн дона тиббий ниқоб мавжудлиги тўғрисида маълум қилган Испаниядаги компания билан электрон почта орқали боғланган. Компания ниқоб етказиб беролмаслигини маълу қилган ва Ирландиядаги етказиб берувчи билан боғланишни маслаҳат берган.
Шундан сўнг Ирландиядаги етказиб берувчи билан Нидерландиядан 52та юк машинасида 1,5 млн дона ниқоб етказиб бериш бўйича шартнома тузилган. Германия томони 1,5 млн еврони аввалдан ўтказиб берган, аммо Ирландиядаги компания шартнома бажарилиши учун Нидерландиядаги етказиб берувчига ҳам 880 минг евро ўтказилиши лозимлигини билдирган. Бироқ айтилган маблағлар ўтказилганидан кейин ҳам Германияга ниқоблар етиб келмаган.
Нидерландия ҳукумати томонидан олиб борилган тезкор суриштирувлар натижасида 880 минг евро Британия банкидаги Нигерия билан боғлиқ ҳисобрақамга ўтказилгани маълум бўлди. Аниқланишича, товламачилар ўз мақсадларига эришиш учун Нидерландиядаги дарҳақиқат мавжуд бўлган компания сайтининг нусхасини яратишган.
Нидерландияда ушбу иш доирасида икки киши гумондор сифатида қўлга олинган, аммо бу иш иштирокчилари кўпчилик бўлиши мумкин.
Мавзуга оид
23:39 / 12.11.2024
Бангладеш Интерполдан собиқ бош вазир Шайх Ҳасинани ҳибсга олишда ёрдам сўради
23:05 / 06.11.2024
Бразилиялик полициячи Интерпол раҳбарлигига сайланди
18:07 / 02.08.2024
Интерпол қидирувида бўлган ўзбекистонлик Қирғизистонда қўлга олинди
18:19 / 09.02.2024