Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Карантинда жиноят ишлари бўйича тергов ҳаракатларини ўтказиш максимал даражада камайган - Тергов департаменти
2020 йилнинг 24 март кунидан буён Республика махсус комиссия томонидан Covid-19 вирусининг тарқалиб кетишининг олдини олиш мақсадида бир қанча чекловлар белгилаб келинмоқда. Чекловларга фуқароларнинг заруратсиз уйдан кўчага чиқмаслиги, жамоат ва шахсий автотранспорт воситалари (махсус стикер берилганлари бундан мустасно) ҳаракатини тўхтатиш, умумий овқатланиш ва жамоатчилик кўнгилочар жойлар фаолиятини тўхтатиш ва шу кабилар киради.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, Ички ишлар вазирлиги тасарруфидаги жазони ижро этиш муассасалари, шу жумладан тергов изоляторларига кириш-чиқиш, муассасада сақланаётган ва у ерга кирувчи фуқароларнинг хавфсизлиги нуқтаи назаридан вақтинча тўхтатилган бўлиб, юритувдаги барча терговга қадар текширув материаллари ҳамда жиноят ишлари бўйича фақат кечиктириб бўлмайдиган терговга қадар текширув, суриштирув ва тергов ҳаракатларини қонунчиликка қатъий риоя қилинган ҳолда амалга оширилмоқда.
Тергов ҳаракатлари ўтказиш учун чақиртирилган процесс иштирокчилари билан фақатгина зарурий тергов ҳаракатларини карантин қоидаларига асосан, махсус ҳимоя-гигиена воситаларидан фойдаланиб амалга оширилмоқда.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг коронавирус инфекциясини кенг тарқалишининг олдини олиш борасида қабул қилинган қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари талабларига риоя этган ҳолда, ички ишлар органларининг тегишли процессуал ҳаракатларни амалга оширишга масъул бўлган бўлинмалари томонидан фуқароларни максимал даражада чақирмаслик чоралари кўрилиши билан бирга, карантин талабларига қатъий риоя этиш, ўз хавфсизлиги ва бошқалар хавфсизлигини ўйлаган ҳолда уйда қолишлари борасида ташвиқот-тарғибот ишлари олиб борилмоқда.
Бугун кунда жиноят ишлари бўйича суриштирув ва дастлабки тергов ҳаракатларини карантин ёки бошқа фавқулодда вазиятларда тўхтатиш ҳақидаги нормани қонунчиликка киритиш юзасидан таклиф берилган бўлиб, ҳозирда ушбу қонун лойиҳаси муҳокама жараёнида ҳисобланади, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
09:30 / 09.06.2026
Бухородаги тергов ҳибсхонаси ходимларига нисбатан текширув ҳаракатлари бошланди
20:49 / 29.05.2026
Россия Ўзбекистоннинг 10 та корхонасига сабзавот ва меваларни олиб киришни тақиқлади
08:45 / 20.05.2026
Ўсимликлар карантини агентлиги директори янги вазифага ўтди
19:09 / 11.05.2026