Жамшид Қўчқоров Қозоғистонда буғдой экспортига қўйилган чекловга муносабат билдирди
Бош вазир ўринбосари, иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Жамшид Қўчқоров Kun.uz'га интервью берди. Унда ҳукуматнинг иқтисодий-молиявий блоки пандемия ортидан пайдо бўлган инқирозни енгиб ўтиш, унинг оқибатларини юмшатиш ҳақида фикр ва мулоҳазалар билдирилди.
“Буғдой масаласи биз учун жуда ҳам муҳимдир. Афсуски, Қозоғистонда ҳам, Россияда ҳам буғдойга квота киритилди. Бизда бу йил январдан апрелгача буғдой импорти ўтган йилнинг шу даврига нисбатан бироз камроқ бўлган, бироқ ўтган йили ўзимизда ҳам ҳосил яхши бўлганди.
Ўзбекистон 3 млн тонна буғдой импорт қилади. Биз жуда ҳам катта импортёрлардан биримиз. Шу билан бирга, ярим млн тонна ун экспорт қилинади. Кўряпсизми, биз ҳам буғдой импорт қиламиз, ҳам унни экспортга чиқарамиз.
Қозоғистонда 5,5 млн тонна буғдой захираси бор, уни барибир Ўзбекистон ва яқин мамлакатлардан бошқага сотиш имконияти анча чекланган. Бундан ташқари, Қозоғистонда сентябрларда ғалла ўрим-йиғими бошланади, бизда эса июнь ойида. Вазият асабий экани ҳам тўғри. Бу чекловлар вақтинчалик, муаммолар бўлмаслиги керак”, - деди бош вазир ўринбосари.
Мавзуга оид
13:25 / 19.10.2024
Иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоровга “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган иқтисодчи” унвони берилди
08:50 / 12.10.2024
«2025 йилда энерготарифлар ислоҳотининг асосий босқичи якунланади» — бош вазир ўринбосари
22:19 / 11.10.2024
Ўзбекистон 2027-2028 йилларда электр ва газ улгуржи бозорига ўтишни якунлайди – Жамшид Қўчқоров
14:16 / 03.06.2024