Жамият | 10:16 / 15.04.2020
9219
2 дақиқада ўқилади

Онлайн тўлов орқали фуқароларни чув туширган шахс қўлга олинди

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди

Навоий шаҳри, Боғишамол кўчасида яшовчи, 1995 йилда туғилган А.К. Навоий шаҳри ИИБга ариза тақдим этган, деб хабар бермоқда Навоий вилояти ИИБ ахборот хизмати.

Унда маълум қилинишича, ўзига тегишли бўлган миллий либосларини сотиш мақсадида сайтлардан бирида берган эълонига мувофиқ, номаълум шахс телефон орқали мурожаат этиб, миллий либосларни сотиб олмоқчилигини ҳамда тўловни онлайн тарзда амалга оширмоқчи эканлигини билдириб, А.К.дан банк пластик карточкасининг махфий кодини сўраган. 

А.К.нинг пластик карточкадаги маблағ кўпайиш ўрнига, ундаги 4 миллион 337 минг сўм қийматдаги пул маблағи хуфиёна тарзда ечиб олинди. 

Навоий шаҳри ИИБ ходимларининг олиб борган суриштирув натижаларига кўра, ушбу жиноятни Бухоро шаҳрида яшовчи, 1980 йилда туғилган Т.М. содир этганлиги аниқланди. 

Мазкур ҳолат юзасидан Т.М.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

Мавзуга оид