Трамп АҚШда коронавирус юқтиришнинг авж нуқтаси ўтиб бўлинганини хабар берди
АҚШ президентининг сўзларига кўра, 16 апрель куни ҳукумат коронавирус туфайли чекловларни бекор қилиш бўйича тавсияларни эълон қилади. Бу чоралар туфайли ёпилган айрим штатларда фаоллик 1 майдан аввалроқ ҳам бошланиши мумкин.
АҚШ президенти унинг қўлидаги маълумотларга кўра, мамлакат коронавирус ҳолатлари бўйича авж нуқтадан ўтиб бўлган. Трамп чиқишининг трансляцияси Оқ уй сайтида олиб борилган.
«Кураш давом этади, лекин маълумотларга кўра мамлакат коронавирус юқтиришнинг янги ҳоллари бўйича авж нуқтадан ўтиб бўлган», — деган Трамп.
Унинг қўшимча қилишича, вазиятнинг яхшиланиши пандемия туфайли чекловларни олиб ташлаш билан боғлиқ тавсияларни ишлаб чиқишга асос яратади. «Биз бу ҳақида эртага (16 апрель куни) гаплашамиз, биз матбуот анжумани ўтказамиз, куннинг иккинчи ярмида биз тавсияларни эълон қиламиз», — деди президент.
Трамп шунингдек, 16 апрель куни вице-президент Майк Пенс иккиси штатлар губернаторлари билан гаплашишини ҳам таъкидлаб ўтди. Штатларнинг айримлари аввал белгиланган 1 майдан олдинроқ очилиши мумкин. «Турли штатларда вазият турлича. Уларнинг айримларда муаммолар камроқ, яна бирлари ишларни кўнгилдагидек қўйгани учун муаммоларга камроқ дучор бўлди», — деди президент.
АҚШ коронавирус инфекцияси юқтирганлик бўйича жаҳонда биринчи ўринда турибди. Жон Ҳопкинс университети сайтидаги ҳисоблагичга кўра, АҚШда COVID-19 юқтирганлар сони 637 мингдан ошган, уларнинг қарийб 30 мингдан зиёди вафот этган. Сўнгги суткада АҚШда коронавирусни янги юқтириб олганлар сони 30 мингдан ошган. Вафот этганлар 2482 кишини ташкил этган. Кунлик ўлим сони бўйича АҚШда рекорд ўрнатилган.
Мавзуга оид
02:48
Сайлов бошланди, кўп овоз олиб ҳам ютқазиш мумкин бўлган сайлов
00:26
Трамп атрофида айланаётган Америка сиёсати: нега бундай бўлди?
21:46 / 05.11.2024
«Трамп президент бўлса, Яқин Шарқдаги вазият қийинлашади» — Камолиддин Раббимов
18:53 / 05.11.2024