Велосипед бошқариб кетаётган шахс ЙТҲ оқибатида вафот этди
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган
2020 йилнинг 10 апрель куни соат 21:00да Самарқанд вилояти Самарқанд тумани "Янгижой" маҳалласи ҳудудидан ўтувчи "Янгижой-Гулобод" автомобиль йўлида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, ҳайдовчи, 28 ёшли А.Г. Nexia русумли автомашинасини автомобиль йўлининг "Янгижой-Гулобод" йўналишида бошқариб бориб, ўзининг ҳаракат йўналишидан велосипедда ҳаракатланиб бораётган 45 ёшли О.У.ни орқа томонидан уриб юбориб, йўл транспорт ҳодисасини содир этган.
Натижада, О.У. олган тан жароҳати натижасида ҳодиса жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (одам ўлишига сабаб бўлган, транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
21:44 / 01.11.2024
Самарқандда автобус салонини аёллар ва эркаклар учун ажратган ҳайдовчига чора кўрилди
11:44 / 31.10.2024
Самарқандда йўловчи автобуси трактор тиркамаси билан тўқнашди
14:23 / 29.10.2024
Самарқандда савдо дўкони ёниб кетди
19:09 / 28.10.2024