Ўзбекистон | 12:54 / 16.04.2020
6047
6 дақиқада ўқилади

Карантин қоидаларига амал қилмаслик билан боғлиқ энг кўп ҳолат Тошкент шаҳрида қайд этилмоқда

Карантин қоидалари ва санитария чекловларига риоя қилиш юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилишига қарамасдан, ҳамон қоидабузарлик ҳолатлари кузатилмоқда

Фото: KUN.UZ

Карантин тадбирлари эълон қилинган вақтдан бугунги кунга қадар республика бўйича карантин қоидаларига амал қилмаслик билан боғлиқ жами 68 239 та ҳолат аниқланган. 

ИИВ хабарига кўра, улар:

Тошкент шаҳрида – 11 867 та ҳолат; 
Фарғона вилоятида – 10 350 та ҳолат;
Тошкент вилоятида – 9 907 та ҳолат;
Самарқанд вилоятида – 6 226 та ҳолат;
Сирдарё вилоятида – 4 857 та ҳолат;
Қашқадарё вилоятида – 4 596 та ҳолат;
Наманган вилоятида – 3 889 та ҳолат;
Андижон вилоятида – 3 785 та ҳолат;
Бухоро вилоятида – 2 819 та ҳолат; 
Қорақалпоғистон Республикасида – 2 479 та ҳолат;
Хоразм вилоятида – 2 309 та ҳолат;
Жиззах вилоятида – 2 236 та ҳолат;
Сурхондарё вилоятида – 2 216 та ҳолат;
Навоий вилоятида – 703 та ҳолатни ташкил этмоқда.

Карантин қоидалари ва санитария чекловларига риоя қилиш юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилишига қарамасдан, ҳамон қоидабузарлик ҳолатлари кузатилмоқда.

15 апрель куни Бухоро вилояти, Олот тумани, “Асажам” маҳалласида яшовчи 1982 й.т. У.Ш., Қорақалпоғистон Республикаси, Тахтакўпир туманида яшовчи 1994 й.т. Р.Б.лар жамоат жойида тиббий ниқобсиз юрганликлари аниқланиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси билан маъмурий жавобгарликка тортилганлар.

15 апрель куни Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, “Қушбеги” мавзесида яшовчи 1991 й.т. Г.П. 14 апрель куни карантинга олинган бўлса-да, карантин қоидаларини бузганлиги учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддасига асосан жавобгарликка тортилган.

15 апрель куни Қарши шаҳар, Мустақиллик кўчасида яшовчи Х.Б., Қарши шаҳрида яшовчи М.С., Қорақалпоғистон Республикаси, Қўнғирот тумани, “Орнек” овулида яшовчи 1996 й.т. М.Б.лар рухсатномасиз ўз транспортида бемақсад юрганлиги аниқланиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси бўйича жавобгарликка тортилиб, автомашинаси жарима майдончасига жойлаштирилган.

15 апрель куни Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, Нигора кўчасида яшовчи 2003 й.т. И.Р. ўз велосипедида бемақсад юрганлиги аниқланиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси бўйича жавобгарликка тортилиб, велосипеди жарима майдончасига жойлаштирилган.

15 апрель соат 14:00 да Сирдарё тумани, “Фурқат” маҳалласи, Қахрамонлар кўчасида яшовчи 2000 й.т. Р.Б. карантин қоидаларини бузиб, маст ҳолатда майда безорилик содир қилганлигини учун, унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-, 183- ва 194-моддалари асосида Маъмурий ишлар бўйича Гулистон тумани суди томонидан 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

15 апрель соат 12:45 да Сирдарё вилояти, Ширин шаҳар, “М.Улуғбек” маҳалласида яшовчи 1961 й.т. Э.Ш. ва “Дўстлик” маҳалласида яшовчи 1962 й.т. К.Э.лар карантин қоидаларини бузиб, маст ҳолатда майда безорилик содир қилганликлари учун, уларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54- ва 183-моддаларига асосан Маъмурий ишлар бўйича Боёвут тумани суди томонидан 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

15 апрель куни Навоий шаҳар, Ёшлик кўчасида яшовчи 1984 й.т. Ф.Ш.(аёл) карантин қоидаларини бузиб, спиртли ичимлик таъсирида, фуқаролар осойишталигини бузганлиги, ички ишлар ходимларини қонуний талабларини бажармаганлиги учун унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-, 183- ва 194-моддасига асосан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Навоий шаҳар Маъмурий ишлар суди томонидан 1 115 000 миқдорида жарима жазоси тайинланган.

15 апрель куни Наманган вилояти, Поп тумани, “Мустақиллик” маҳалласида яшовчи 1998 й.т. О.Т. маст ҳолда, жамоат жойида ҳимоя ниқобисиз, фуқаролар осойишталигини бузганлиги ҳамда ички ишлар ходимларининг қонуний талабини бажармаганлиги учун унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-, 183- ва 194-моддаларига асосан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Поп тумани Маъмурий ишлар бўйича суди томонидан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси ва 1 115 000 сўм жарима жазоси тайинланган.

15 апрель куни Наманган вилояти, Поп тумани, “Боён” маҳалласида яшовчи 1972 й.т. Ю.У. маст ҳолда, жамоат жойида ҳимоя ниқобисиз, фуқаролар осойишталигини бузганлиги ҳамда ички ишлар ходимларини қонуний талабини бажармаганлиги учун унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-, 183- ва 194-моддаларига асосан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Поп тумани Маъмурий ишлар бўйича суди томонидан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси ва 1 115 000 сўм жарима жазоси тайинланган.

15 апрель соат 17:30да Сирдарё вилояти, Ховос тумани, “Гулбаҳор” маҳалласи, Сайқал кўчасида яшовчи 2000 й.т. О.Қ., карантин қоидаларини бузиб, ички ишлар органлари ходимларининг қонуний талабини бажармаганлиги учун унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-, 194-моддаларига асосан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Ховос тумани Маъмурий ишлар бўйича суди томонидан 446 000 сўм жарима жазоси тайинланган.

15 апрель соат 12:45да Сирдарё вилояти, Сирдарё тумани, “Қуёш” маҳалласи, Кўхна диёр кўчасида яшовчи 1985 й.т. Т.Б. карантин қоидаларини бузиб, маст ҳолатда майда безорилик содир қилганлиги учун унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-, 194-моддаларига асосан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Гулистон тумани Маъмурий ишлар бўйича суди томонидан 446 000 сўм жарима жазоси тайинланган.

Мавзуга оид