Ўзбекистон | 18:37 / 17.04.2020
21526
1 дақиқада ўқилади

Андижонда 6 нафар бемор соғайди

Андижон вилояти юқумли касалликлар шифохонасида яна 6 нафар коронавирусга чалинган бемор бутунлай соғайди. Коронавирусдан тузалган фуқаролар сони 146 кишига етди.

Андижон вилояти юқумли касалликлар шифохонасида навбатдаги 6 нафар коронавирусга чалинган бемор бутунлай соғайди.

Беморлар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, тузалганларнинг барчаси коронавирус инфекциясига чалинган беморлар билан мулоқотда бўлиб, касалликни юқтириб олишган. Беморларнинг 2 нафари эркак, 4 нафари аёллардир. Улардан 4 нафари Андижон шаҳридан, 2 нафари эса Андижон туманидан. Улар орасида энг ёши каттаси 60 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 20 ёшда.

Вилоят юқумли касалликлар шифохонасидан шу пайтга қадар 4 нафар бемор соғайганди, эндиликда соғайганларнинг жами сони 10 нафарни ташкил илмоқда.

Ўзбекистон бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайган беморлар 146 нафарга етди.

Бундан аввалроқ Андижон вилоятида 126 кишига коронавирусдан зарарланиш ташхиси қўйилгани ҳақида маълум бўлганди.

Мавзуга оид