АҚШ хориж экспертлари Уҳандаги лабораторияга киритилишига рухсат берилишини кутмоқда
Вашингтон Хитой ҳукумати хориж мутахассисларининг Уҳандаги лабораторияга киришларига рухсат беришини кутмоқда. Бу ҳақда АҚШ давлат котиби Майкл Помпео Fox Business телеканалига берган интервьюсида айтди.
"Биз вирус тарқалиши қаердан бошланганлигини аниқлаш учун Хитой коммунистик партиясидан ушбу вирусология лабораториясига экспертлар киришига рухсат беришини сўрамоқдамиз", - деди Помпео. Унинг сўзларига кўра, "бу ерда гап сиёсатда эмас, балки фан ва эпидемиологияда".
Помпео шунингдек, бу лабораторияга Ғарб мамлакатлари мутахассислари киритилмаганига эътибор қаратди. АҚШ давлат котибининг фикрича, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти экспертларнинг мазкур марказга киришларига рухсат берилишига эришиши шарт.
Пайшанба куни Хитой ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Чжао Лицзянь коронавирус сунъий йўл билан яратилгани тўғрисидаги тахмин ҳеч қандай далил билан асосланмаганини билдирди.
Аввалроқ Fox News журналистлари номи ошкор қилинмаган манбаларга таяниб ана шундай таъкид билан чиққанди. Қайд этилишича, вирус лаборатория ходимларидан бирига кўршапалакдан юққан. Кейинроқ бу ходим касалликни Уҳанда яшовчиларга юқтирган.
Мавзуга оид
02:48
Сайлов бошланди, кўп овоз олиб ҳам ютқазиш мумкин бўлган сайлов
00:26
Трамп атрофида айланаётган Америка сиёсати: нега бундай бўлди?
21:46 / 05.11.2024
«Трамп президент бўлса, Яқин Шарқдаги вазият қийинлашади» — Камолиддин Раббимов
18:53 / 05.11.2024