Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Каттақўрғон шаҳрида камбағалликни қисқартириш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилади
Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон шаҳрини 2020-2022 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва камбағалликни қисқартириш бўйича чора-тадбирлар тасдиқланади
Вазирлар Маҳкамасининг “Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон шаҳрини 2020-2022 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва камбағалликни қисқартириш бўйича чора-тадбирларни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Қуйидагиларни назарда тутувчи Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон шаҳрини 2020-2022 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва камбағалликни қисқартириш бўйича чора-тадбирлар дастури тасдиқланади:
2020-2022 йилларда Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон шаҳрида камбағалликни қисқартириш юзасидан амалга ошириладиган чора-тадбирлар;
2020-2022 йилларда Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон шаҳрида саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги соҳаларини ривожлантириш бўйича инвестиция лойиҳаларининг манзилли рўйхати;
2020-2022 йилларда Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон шаҳрида ишсизларни касб-ҳунарга ўқитиш ва қайта тайёрлаш параметрлари;
2020-2022 йилларда Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон шаҳрида йўл-коммуникация тизими ва ижтимоий соҳани яхшилаш бўйича чора-тадбирлар;
Дастурни амалга оширилишини мувофиқлаштириш ва тизимли назорат қилинишини таъминлаш бўйича Республика комиссияси таркиби.
Давлат активларини бошқариш агентлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги:
ҳудуднинг “Нуробод” МФЙда жойлашган Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигига қарашли бўш турган собиқ қозонхона биносини (ер майдони билан биргаликда), “Ғарб мачит” МФЙда жойлашган Мактабгача таълим вазирлигига қарашли собиқ Педагогика коллежининг бўш турган бино ва ер майдонларини ҳамда Ўрмон хўжалиги Давлат қўмитаси Каттақўрғон давлат ўрмон хўжалигига қарашли 6,5 гектар ер майдонини давлат улушини камайтириш ҳисобига Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги балансига;
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда “Каттақўрғон тиббиёт коллежи” балансида бўлган 4 қаватли ётоқхона биносини келгусида ҳудудда уй-жойга муҳтож оилаларга ажратиш учун Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги балансига ўтказиш чораларини кўради.
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Марказий банк, тижорат банклари билан биргаликда Каттақўрғон шаҳрида тадбиркорликни янада ривожлантириш, чет эл инвестицияларини жалб этиш ҳамда янги иш ўринларини яратиш мақсадида, қўшимча равишда қиймати 5 млн АҚШ долларлик йирик лойиҳаларни амалга ошириш бўйича дастур лойиҳасини ишлаб чиқади ва Вазирлар Маҳкамасига киритади.
АТБ “Микрокредитбанк” Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда ҳудудда савдо кўнгилочар маскани ташкил этиш бўйича лойиҳа ташаббускорини аниқлаган ҳолда амалга ошириш чорасини кўради.
Мавзуга оид
18:34 / 26.04.2026
“Дача”ларнинг электрон базасини яратиш ва ижара нархларини назорат қилиш режалаштирилмоқда
09:35 / 01.04.2026
Мобил тарифларга янги талаблар жорий этилиши мумкин
08:11 / 18.03.2026
Битирувчилар учун 3 йил ишлаб бериш талаби бекор қилиниши мумкин
08:44 / 23.02.2026