Наманганда яна 7 бемор соғайди. Ўзбекистонда касалликдан тузалганлар сони 153 нафарга етди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати Ўзбекистонда яна 7 киши коронавирусдан тузалгани ҳақида хабар берди.
Бугун, 17 апрель куни Наманган вилояти юқумли касалликлар шифохонасида коронавирус инфекциясига чалинган яна 7 нафар бемор бутунлай соғайди.
Тузалганларнинг барчаси Наманган шаҳридан бўлиб, бир нафари Туркиядан Наманганга келган. Қолганлар эса коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, касалликни юқтириб олишган. Беморларнинг 3 нафари эркак, 4 нафари аёллардир. Улар орасида энг ёши каттаси 62 ёшда, энг ёши кичиги 25 ёшда.
«Самарали даволаш муолажаларидан кейин, сўнгги текширувлар уларнинг хасталикни тўлиқ енгиб ўтганлигини кўрсатди. Вилоят юқумли касалликлар шифохонасидан шу пайтга қадар 15 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда уларнинг сони 22 нафарга етди.
Дарддан фориғ бўлаётган инсонлар қувончи коронавирус пандемияси билан курашаётганларга куч-ғайрат бағишламоқда. Бу каби хушхабарлар эса дунёни таҳликага солаётган коронавирус инфекцияси билан самарали курашиш мумкинлиги, ҳатто, ғолиб бўлиш имкони борлигини кўрсатмоқда. Бунда ҳал қилувчи зарбани бериш, шубҳасиз, тиббиёт ходимларининг зиммасида. Қаҳрамон шифокорларимиз эса ушбу вазифани шараф билан бажаришаётганига гувоҳ бўлиб турибмиз», дейилади вазирлик хабарида.
Айни пайтга қадар Ўзбекистонда коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайган беморлар сони 153 нафарни ташкил этмоқда.
Вазирлик маълумотига кўра, ўтган вақт ичида Наманган вилоятида коронавирусдан зарарланиш билан боғлиқ жами 89 ҳолат қайд этилган, шу вақтга қадар 22 бемор соғайган, бир бемор вафот этган.
Мавзуга оид
12:19 / 07.10.2024
Наманганда ўзганинг фотосуратларини интернетда тарқатишини айтиб пул талаб қилган шахс ушланди
18:33 / 02.10.2024
Наманганда қадимий ерости йўлаклари, иситиш тизими ва сопол қувурлар топилди
21:19 / 05.09.2024
Учта вилоят чегарасига ўзгартириш киритилмоқда
19:01 / 03.09.2024