Жаҳон | 22:25 / 18.04.2020
8389
1 дақиқада ўқилади

Таиландлик олимлар коронавирус вафот этган одамдан ҳам юқиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантиришди

Коронавирус асосан ҳаво-томчи йўли орқали, бемор йўталганда ёки аксирганда, ҳаттоки гапирганда юқади.  

Фото: AP Photo / Xinhua/Xiao Yijiu

Таиландлик олимлар коронавируснинг вафот этган одамдан юқиши билан боғлиқ илк ҳолатни қайд этишди, деб хабар бермоқда ABC News.

Қайд этилишича, касалликка чалинган шахс суд тиббий эксперти бўлиб ишлаган ва коронавирусдан вафот этган беморнинг жасадини ўрганиш чоғида коронавирус юқтирган.  

Коронавирус асосан ҳаво-томчи йўли орқали, бемор йўталганда ёки аксирганда, ҳаттоки гапирганда юқади.  

Суд тиббий экспертлари миллий ассоциацияси патологанатомлар биологик суюқликлар билан ишлаганликлари сабабли  касаллик юқиши мумкин деб ҳисобламоқда.

Экспертлар шифокорлар ҳамда беморлар ва вафот этганлар билан ишлайдиганлар бу ҳолатни ҳам инобатга олишлари лозимлигини таъкидлашмоқда. 

Охирги маълумотларга кўра, Таиландда коронавирусга чалинганлар сони 2700дан ортиқ бўлиб, 47 киши вафот этган.

Мавзуга оид