Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Яҳё Ғуломов номидаги Археология институтига алоҳида юридик шахс мақоми берилади
Фанлар академияси Миллий археология маркази Я.Ғуломов номидаги Археология институтини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари қабул қилинади
Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Миллий археология маркази Я.Ғуломов номидаги Археология институтини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилди.
Самарқанд вилояти ҳокимлиги ва Фанлар академиясининг Миллий археология маркази қошида Я.Ғуломов номидаги Археология институтига алоҳида юридик шахс мақоми бериш тўғрисидаги таклифига розилик берилиши мумкин.
Фанлар академияси Миллий археология маркази ходимларининг умумий чекланган сони 18 нафардан иборат бўлади ва Я.Ғуломов номидаги Археология институти ходимларининг умумий чекланган сони 21 нафардан иборат бўлади.
Фанлар академияси президентига Молия вазирлиги билан келишган ҳолда заруратга кўра, Марказ ва Институтнинг тузилмасига ўзгартириш киритиш ҳуқуқи берилди.
Қуйидагилар Марказ ва Институт фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгиланди:
Давлат бюджети маблағлари - Марказ ва Институт бино ва иншоотларини сақлаш, таъмирлаш ва жиҳозлаш (мебель, компьютер техникаси, ўқув ва илмий адабиётлар, интернет тармоғи ва бошқа моддий-техника воситалари) ҳамда илмий ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш харажатларини базавий молиялаштириш учун.
Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ҳузуридаги “Геоинновация маркази” давлат унитар корхонаси Марказ ва Институт буюртманомаларига биноан археологик тадқиқотларни олиб бориш учун Ўзбекистон ҳудудида учувчисиз учиш аппаратларидан фойдаланиш ва харид қилишда белгиланган тартибда амалий кўмак беради.
Молия вазирлиги:
Марказ ва Институт илмий ходимлари штат бирлигини 3 йилда босқичма-босқич 80 тага етказишни инобатга олади;
вилоятлардаги таянч археологик ёдгорликларда мунтазам фаолият юритувчи давлат комплекс археологик экспедицияларини босқичма-босқич ташкил этиш билан боғлиқ харажатларни республика бюджети маблағлари ҳисобидан, Марказ ва Институт томонидан белгиланган тартибда тақдим этилган харажатлар сметасига мувофиқ ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда молиялаштиришни таъминлайди.
Марказ ва Институтнинг илмий ходимлари штат бирлиги махсус кўрсаткичлар тизими асосида босқичма-босқич оширилади.
Марказ ва Институтнинг бўлимлари, илмий лабораториялари ва дала экспедициялари фаолиятини баҳолаш бўйича кўрсаткичлар ва индикаторлар тизими ишлаб чиқилади ва жорий қилинади.
Марказ ва Институтнинг илмий ходимлари олий таълим муассасаларига ўриндош сифатида педагогик фаолиятга жалб қилинади.
Марказ ва Институтнинг илмий салоҳиятини ёшартирган ҳолда, илмий даражали мутахассислар улуши босқичма-босқич ошириб борилади.
Марказ ва Институтда фаолият кўрсатаётган экспедицияларнинг илмий натижаларига бағишланган буклетлар, қисқа ҳужжатли видеороликлар яратилади.
Мавзуга оид
18:34 / 26.04.2026
“Дача”ларнинг электрон базасини яратиш ва ижара нархларини назорат қилиш режалаштирилмоқда
09:35 / 01.04.2026
Мобил тарифларга янги талаблар жорий этилиши мумкин
08:11 / 18.03.2026
Битирувчилар учун 3 йил ишлаб бериш талаби бекор қилиниши мумкин
11:59 / 17.12.2025