Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳарбий-ватанпарварлик йўналишига ихтисослаштирилган синфларга қабул тартиби белгиланди
17 апрель куни "Умумий ўрта таълим ва ихтисослаштирилган мактабларда ҳарбий-ватанпарварлик йўналишига ихтисослаштирилган синфлар фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ҳукумат қарори қабул қилинди.
Фото: KUN.UZ
Қарор билан Умумий ўрта таълим ва ихтисослаштирилган мактабларнинг ҳарбий-ватанпарварлик йўналишига ихтисослаштирилган синфлари тўғрисидаги низом тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги маълум қилди.
Низомга мувофиқ, ихтисослаштирилган синфлардан мақсад – умумий ўрта таълим фанлари доирасида ҳарбий-ватанпарварлик йўналиши бўйича ўқувчиларнинг чуқур таълим олишини таъминлашдир.
Бу синфларга мактабларнинг 6-синфини муваффақиятли якунлаган, чуқурлаштирилган фанлардан қобилиятини кўрсата олган ўғил ва қизлар танлов асосида қабул қилинади.
- Номзодлардан тегишли ҳужжатлар 1-20 июль кунлари қабул қилинади.
- Жисмоний тайёргарлик синовлари 21 июль – 5 август, тегишли фанлар бўйича тест синовлари 15-25 август кунлари оралиғида ўтказилади.
- Жисмоний тайёргарлик синовлари якунлари бўйича 100 баллик тизимда 70 ва ундан юқори балл тўплаган номзодлар тест синовларига қўйилади.
Мактабларнинг ихтисослаштирилган синфларида ўқиш муддати 5 йилдан (7-11 синфлар) иборат бўлади.
2020/2021 ўқув йилидан бошлаб ихтисослаштирилган синфларга 6-синфни битирган 30 нафар ўқувчи қабул қилинади.
Маълумот учун, республикадаги 56та мактабда ҳарбий-ватанпарварлик йўналишига ихтисослаштирилган синфлар фаолият юритмоқда. Бу синфлар 2017 йил 17 ноябрда қабул қилинган президент қарорига асосан ташкил этилган.
Мавзуга оид
14:10 / 20.02.2025
Ўқувчиларни тартибга чақирган “зўравон раис” — Қозирободдаги мактабда ўзи нима бўлди?
18:06 / 19.02.2025
Номаълум шахс Тошкентдаги 71-мактабда «қирғин» уюштириш билан таҳдид қилди
15:15 / 14.02.2025
Ҳар бир туман ва шаҳарда камида биттадан инклюзив мактаб ташкил этилади
14:01 / 13.02.2025