Жаҳон | 01:33 / 19.04.2020
8296
1 дақиқада ўқилади

Туркияда коронавирусга чалинган 107 ёшли аёл соғайгани хабар қилинди

Маълумот беришича, аёл бир ҳафта ичида соғайиб кетган. Шифокорлар у кучли иммунитети туфайли шундай қисқа муддат ичида соғайишга муваффақ бўлди деб ҳисоблашмоқда. 

Фото: Anadolu agency

Истанбуллик 107 ёшли Ҳавохон Карадениз коронавирусга чалинганди ва бу касалликдан фориғ бўлди, деб хабар бермоқда Anadolu агентлиги.

Онахон 7 апрель куни йўтал ва юқори ҳарорат билан Истанбулдаги илмий-тадқиқот клиникасига келтирилган. Тиббий текширув натижасида унда коронавирус аниқланган.

Агентликнинг маълумот беришича, аёл бир ҳафта ичида соғайиб кетган. Шифокорлар у кучли иммунитети туфайли шундай қисқа муддат ичида соғайишга муваффақ бўлди деб ҳисоблашмоқда. 

Онахон ҳозирда уйида 14 кунлик карантинни ўтамоқда. Унинг набираси Эндер Чираг ҳам уйида карантинда.

Туркияда коронавирус юқтириш билан боғлиқ биринчи ҳолат 11 мартда қайд этилганди. Охирги маълумотларга кўра, мамлакатда коронавирусга чалинганлар сони 82 минг кишидан ошган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид