Жаҳон | 14:00 / 20.04.2020
7129
2 дақиқада ўқилади

Бразилия президенти коронавирус сабабли киритилган чекловларга қарши ўтказилган намойишда қатнашди 

Жаир Болсонару аввалроқ соғлиқни сақлаш вазири Луис Энрике Мандеттани карантин чоралари тарафдори бўлганлиги учун истеъфога чиқарганди.

Фото: REUTERS

Бразилия президенти  Жаир Болсонару мамлакат пойтахтида коронавирус сабабли киритилган чекловларга қарши ўтказилган намойишда қатнашди. Акцияда жами 600 киши иштирок этди, деб хабар бермоқда AFP агентлиги.

Намойиш қатнашчилари парламентнинг ёпилиши ва армиянинг Болсонару тарафига ўтишини талаб қилди. Президент акция вақтида нутқ сўзлади ва йўтал сабабли нутқини бир неча марта тўхтатишига тўғри келди, деб хабар беради агентлик.  

Парламент ва Бразилиядаги регионлар раҳбарлари коронавирус эпидемияси сабабли аҳолига уйдан чиқишни тақиқлаган. Болсонару бу чораларни танқид қилмоқда ва вирусни "кичикроқ грипп" деб атаган.

Болсонару аввалроқ соғлиқни сақлаш вазири Луис Энрике Мандеттани карантин чоралари тарафдори бўлганлиги учун истеъфога чиқарганди.

Бразилия  ҳозирда коронавирусга чалинганлар сони бўйича Лотин Америкасида биринчи ўринда турибди. Мамлакатда 38 мингдан ортиқ киши касаллик юқтирган, 2,5 мингга яқин киши вафот этган. Болсонару 17 апрель куни қўшни давлатлар билан чегараларни очиш ташаббуси билан чиқди.

Мавзуга оид