Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Канадада тиш шифокори содир этган отишма оқибатида 10дан кўпроқ одам ҳалок бўлди
Канаданинг Янги Шотландия провинциясида 51 ёшли эркак содир этган отишма оқибатида 13 киши, жумладан бир полициячи ҳалок бўлди.
Бу ҳақда CBC телеканали хабар берди.
19 апрелга ўтар кечаси эркак провинциядаги Портапик шаҳарчасида ҳамда бошқа бир қатор аҳоли пунктларида одамларни ўққа тутган. Гумонланувчи туни билан изланган ва уни ушлаш бўйича давом этган 12 соатлик амалиётдан кейин воқеа жойидан 90 км узоқликдаги АЁҚШлардан бири ёнида бартараф этилган.
Аниқланишича, жиноятчи шу провинциянинг Дартмут шаҳрида яшаган 51 ёшли Габриэль Вортман исмли эркак бўлган. У жиноятни содир этиш вақтида полиция кийимига ўхшаш кийимда бўлган.
Жиноятчи воқеа жойидан Канада қироллик отлиқ полицияси RCMP’га қарашли “Шевроле Трекер” машинасида қочган ҳамда у ҳақида АЁҚШлардан бири ходимлари полицияга хабар бермагунга қадар 90 км йўл босиб ўтишга улгурган. Жиноятчи полициячиларга таслим бўлишдан бош тортиб, улар билан отишмага киришган ва жавоб ўт очиш билан ўлдирилган.
Отишма вақтида полицияда 23 йил хизмат қилган аёл полициячи Хайди Стивенсон ҳалок бўлган. Яна бир полициячи жароҳат олган.
Таъкидланишича, жиноятчи стоматологик клиника эгаси бўлган ва тиш протезлари ўрнатиш бўйича мутахассис ҳисобланган. Шифокор бўлиб ишлаган эркакни асосан кекса ёшлилар яшайдиган осойишта шаҳарчага келиб жиноятни содир этишга нима ундагани ҳозирча номаълумлигича қолмоқда. Янги Шотландия маъмурияти деярли жиноятлар содир этилмайдиган шаҳарчадаги отишмани “провинция тарихидаги энг маъносиз зўравонликлардан бири” деб атаган.
Ўз навбатида Канада бош вазири Жастин Трюдо воқеага бағишланган брифингда полицияга миннатдорлик билдирган ва жабрланувчиларга ҳамдардлик билдирган.
Мавзуга оид
07:43 / 13.06.2026
Канада ЖЧ тарихидаги илк очкосини қўлга киритди
16:40 / 12.06.2026
Мундиал таништируви. B гуруҳи ҳақида нималарни билиш керак?
14:14 / 12.06.2026
Канада ҳам болалар учун ижтимоий тармоқларни тақиқламоқчи
22:32 / 09.06.2026