Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Коронавирус сабабли 2020 йилда хорижлик туристлар Испанияда ҳордиқ чиқара олмайди
Коронавирус сабабли 2020 йил ёзда хорижлик туристлар Испанияда ҳордиқ чиқара олишмайди. Бу ҳақда ҳукумат ва туризм соҳаси вакилларига таяниб Испания ОАВ хабар берди.
Испания меҳнат вазири Иоланда Диас 17 апрелда иқтисодий фаолиятни тиклаш бўйича ҳукумат режасида туризм соҳасининг хорижликларга очилиши йил охирига қадар кўзда тутилмаганини маълум қилди. Вазир соҳанинг ишсиз қолган вакилларига нафақа тўланишига ваъда берди.
Аввалроқ мамлакат вазирлар маҳкамаси вакиллари хорижликларга Испанияга ёзги сафарлар режалаштирмасликни тавсия қилганди.
"Қуёш ва пляж туризми" деб аталувчи туризм Испания иқтисодиётининг асосий соҳаси ҳисобланади. 2019 йилда мамлакатда 84 млн нафарга яқин хорижлик дам олган. Exceltur ташкилотининг маълумот беришича, келаётган ёзги мавсумда соҳадаги йўқотишлар камида 90 млрд еврони ташкил этади.
Шу билан бирга, Канар ороллари маъмурияти орол коронавирусдан унчалик жабр кўрмаганини инобатга олиб ёзда хорижликларни қабул қилишга рухсат сўради. Аммо Мадрид ҳозирча бу таклифга жавоб қайтармади.
Испанияда 20 апрель ҳолатига кўра, коронавирусга чалинганлар сони 200 мингдан ортиқ бўлиб, 21 мингга яқин киши вафот этган.
Мавзуга оид
17:59 / 24.06.2026
638 млн сўм - Ўзбекистондан ўтувчи ҳашаматли поездга чипта савдоси очилди
19:38 / 22.06.2026
Ямал гол урди ва сажда қилди, Португалияда «Даллас сериали бошланди»
12:02 / 18.06.2026
“Шовқин ва чангдан зада бўлдик” – портлатиш ишлари туризм қишлоғига тинчлик бермаяпти
15:15 / 16.06.2026