АҚШда нефть-газ компанияларига ёрдам бериш режаси ишлаб чиқилмоқда
Душанба куни АҚШнинг WTI нефтининг бир баррели нархи тарихда илк марта -40 (минус) долларгача тушиб кетди.
АҚШ президенти Дональд Трамп энергетика ва молия вазирлигига мамлакат нефть-газ компанияларини қўллаб-қувватлаш режасини ишлаб чиқишни топширганини маълум қилди.
"Биз Американинг буюк нефть-газ саноатини ҳеч қачон ташлаб қўймаймиз. Мен энергетика ва молия вазирлигига бу муҳим компаниялар ва иш ўринлари узоқ вақт давомида таъминланиши учун режа ишлаб чиқиш топшириғини бердим", - деб ёзди Трамп Twitter аккаунтида.
Душанба куни АҚШнинг WTI нефтининг бир баррели нархи тарихда илк марта -40 (минус) долларгача тушиб кетди. Бу нефтга бўлган талабнинг камлиги ва АҚШдаги нефть омборларининг тўлиб кетганлиги сабабли юз берди.
Март ойидан буён АҚШнинг йирик омборларида нефть 50 фоизгача кўпайди.
Экспертларнинг айтишича, Москва ва Ар-Риёднинг узоқ вақт давом этган «нарх уруши»дан сўнг музокарага келгани, шунингдек ОПЕК+ келишуви нархнинг барқарорлашуви учун етарли бўлмади. Ташкилот аъзолари кунлик қазиб олиш ҳажмини 9,7 миллион баррелгача камайтиришга келишганди.
Ўз навбатида, Саудия Арабистони ва Россия кунлик қазиб олишни май-июнь ойларида 2,5 миллион баррелга камайтириш бўйича бир қарорга келганди. Бироқ бу чоралар самара бермаяпти. Экспертларга кўра, қазиб олишни янада каттароқ миқдорда камайтириш керак, чунки омборлар тўлиб кетган.
Мавзуга оид
17:22
Трамп Афғонистондан АҚШ қўшинларини олиб чиққанларни жазоламоқчи – ОАВ
10:05
Трампнинг қайтиши: Украина масаласида АҚШ ва Европанинг позицияси бўлинадими?
21:19 / 16.11.2024
Трамп Оқ уй тарихидаги энг ёш матбуот котибини тайинлади
15:52 / 16.11.2024